Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимкулова Комила Зокировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кўп таркибли иммуномодулятор хусусиятига эга ўсимлик композицияси ва унинг асосидаги дори воситасини стандартлаш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Far23.
Илмий раҳбар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тиллаева Гульнора Уринбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Ботиров Эркин Хожиакборович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги кўп таркибли иммуномодулятор таъсирли ўсимлик йиғмаси ва унинг асосидаги дори воситасини стандартлаш тизимининг назарий ва экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Флюкам» янги кўп таркибли ўсимлик йиғмасининг асосий биологик фаол моддалар ва уларнинг миқдори аниқланган;
тавсия этилаётган кўп таркибли ўсимлик йиғмаси асосида биологик фаол қўшимча ва қуруқ экстракт дори воситасини стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган, чинлиги ва сифатига оид меъзонлар аниқланган;
қуруқ экстракт ва биологик фаол қўшимчанинг сифат кўрсаткичлари ҳалқаро стандартлар талабларига мослиги исботланган;
йиғма асосида олинган ўсимлик воситаларининг мўътадил сақлаш муддати ва шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кўп таркибли иммуномодулятор хусусиятига эга ўсимлик композицияси ва унинг асосидаги дори воситасини стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Флюкам» биологик фаол қўшимча учун техник шартлар (Ts 27245830-02: 2020) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома (ТИ 64-27245830-02:2020) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган. Натижада, «WORLD FARM BUSINESS» МЧЖда фильтр-пакет шаклидаги иммунитетни кучайтирувчи биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган;
«Флюкам» қуруқ экстракти учун корхона фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКнинг 2020 йил 25 ноябрдаги 29/01-521-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ушбу меъёрий ҳужжатлар тасдиқланиши иммуномодулятор маҳаллий дори воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Флюкам» қуруқ экстрактининг специфик фармакологик фаоллиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли иммуномодулятор таъсирли безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish