Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроев Мехрож Сирожхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Суғурта хизматлари бозорининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt1166
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағалликни қисқартириш ва кекса ёшли қатламнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида «мажбурий аннуитет суғуртаси» (қўшимча пенсия суғуртаси) тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
божхона тўловларининг кечиктирилиши жавобгарлигини суғурталашда мижозлардан гаров ундирилишини талаб қилиш таклиф этилган; 
суғурта компаниясининг андеррайтерлик фаолияти самарадорлигини бошқариш, суғурта мукофотларининг мижозлар учун мувозанатли бўлишини таъминлаш мақсадида скоринг тизимини киритиш таклиф этилган;
«KAPITAL SUG'URTA» суғурта компаниясининг суғурта майдонини кенгайтириш, суғурталаш кўламини ошириш, потенциал мижозлар базасини шакллантириш ҳамда анъанавий суғурта маҳсулотларига янги сифатларни жорий қилиш мақсадида компаниянинг маркетинг бўлимида «инновацион ғоялар» бўлинмаси ташкил этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва кекса ёшли қатламнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида «мажбурий аннуитет суғуртаси» (қўшимча пенсия суғуртаси) тизимини жорий этиш таклифи «Euroasia Life» АЖ суғурта компанияси томонидан  амалиётга жорий этилган («Euroasia Life» АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 21 сентябрдаги 13/1021-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида пенсия ёшидаги аҳолининг фаровон турмуш тарзи, қўшимча даромадга эга бўлиши, иқтисодиётдаги боқимандаликнинг бартараф этилишига эришилган. Шунингдек, бу тизим ҳаёт суғурта тармоғида узоқ муддатли инновацион суғурта хизматининг яратилиши ва кафолатланган тўловларни амалга ошириш тизимининг барқарорлашишида рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилган;
божхона тўловларининг кечиктирилиши жавобгарлигини суғурталашда мижозлардан гаров ундирилишини талаб қилиш бўйича берилган таклиф «KAPITAL SUG'URTA» АЖ суғурта компаниясида тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида қўлланилган («KAPITAL SUG'URTA» АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 28 июндаги 01/1345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона тўловларининг кечиктирилиши жавобгарлигини суғурталаш шартномасини тузишда суғурталанувчилардан гаров ундириш тартиби қўлланила бошланган. Гаров эвазига суғурталанган мижозларнинг божхона тўловларини ўз муддатида тўлашига эришилган. Суғурта ҳодисаларининг содир бўлиши, яъни божхона тўловларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари 2020 йилда ўтган 2019 йилга нисбатан 50 фоизга камайган;
суғурта компаниясининг андеррайтерлик фаолияти самарадорлигини бошқариш, суғурта мукофотларининг мижозлар учун мувозанатли бўлишини таъминлаш мақсадида скоринг тизимини киритиш таклифи «KAPITAL SUG'URTA» АЖ суғурта компанияси амалиётида потенциал мижозларга тарифларни белгилашда фойдаланилган («KAPITAL SUG'URTA» АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 28 июндаги 01/1345-сон маълумотномаси). Мазкур механизмнинг амалиётда қўлланилиши натижасида суғурта компанияси фаолиятида суғурта рискларини таҳлил қилиш, уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида тезкор қарор қабул қилиш, мақбул суғурта ставкасини ўрнатиш, фирибгарлик рўй бериш эҳтимоллигини аниқлаш имкониятлари юзага келган. Компанияда рискларни скоринг асосида таҳлил қилиш орқали 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 1,2 млрд.сўм миқдорида харажатлар тежалишига ва суғурталанувчилардан суғурта тарихига мувофиқ мукофотлар ундирилишига эришилган;
«KAPITAL SUG'URTA» суғурта компаниясининг суғурта майдонини кенгайтириш, суғурталаш кўламини ошириш, потенциал мижозлар базасини шакллантириш ҳамда анъанавий суғурта маҳсулотларига янги сифатларни жорий қилиш мақсадида компаниянинг маркетинг бўлимида «инновацион ғоялар» бўлинмаси ташкил этилган. Ходим томонидан берилган янги ғоялар аҳамиятлилик ва фойдалилилк даражасига кўра компанияда 1-5 баллик моддий раҳбатлантириш тизими йўлга қўйилган («KAPITAL SUG'URTA» АЖ суғурта компаниясининг 2021 йил 28 июндаги 01/1345-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компаниясида инновацияларни яратиш бўйича тадбирлар амалга оширилган. Янги суғурта маҳсулотларини яратиш ва тижоратлаштириш механизмидан фойдаланиш натижасида 2020 йилда тузилган суғурта шартномалари сони 850 тани ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish