Каримов Бобир Шароповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Шахслараро меҳрлилик даражасини тизимли социологик ассессментлаш орқали оптималлаштириш», 22.00.03 - Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/S21.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02. 
Илмий маслаҳатчи: Бекмуродов Мансур Бобомуродович,социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар:Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор; Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор;Мусурманова Ойниса, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарийва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги асосда барпо этилаётган Ўзбекистонда шахслараро муносабатларни тизимли тадқиқ этиш ҳамда меҳрлилик даражасини социологик ассессментлаш орқали оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«меҳр тушунчаси», «меҳр маданияти», «меҳрлилик», «меҳр ҳодисаси», «меҳр воқелиги», «меҳрга асосланган муносабатлар», «меҳр-оқибат»каби тушунчаларга муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, унинг мазмуни ва ижтимоий муносабатларни позитивлаштиришдаги роли асосланган;
меҳрлиликнинг ижтимоий фойдалилик коэффиценти ва меҳрсизликнинг ижтимоий,  маънавий-ахлоқий деградацияга олиб борувчи функциялари аниқланиб, ижтимоий муносабатларда меҳр асосида амал қилиш хусусиятлари (глобал, миллий, гуруҳий, оилавий, корпоратив, вертикал ва горизонтал) очиб берилган;
янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни барпо этишда фуқароларни ўзаро жипслаштирувчи меҳр компонентларини тизимлаштириш ҳамда барқарорлаштиришда бир ўлчамли «Меҳрлилик даражасини баҳолаш индикатори» ишлаб чиқилган; 
меҳрсизликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий оқибатлари социологик таснифланди ва уларнинг негатив ривожланиш сабаблари назарий асосланган;
миллий турмуш тарзидаги меҳрнинг олинишини қадрият сифатида эъзозланиши қаторига меҳр бериш қадриятини ҳам тенг кучли дискурс сифатида жорий этилиши зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шахслараро меҳрлилик даражасини тизимли социологик ассессментлаш орқали оптималлаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«меҳр тушунчаси», «меҳр маданияти», «меҳрлилик», «меҳр ҳодисаси», «меҳр воқелиги», «меҳрга асосланган муносабатлар», «меҳр-оқибат»  каби тушунчаларга муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, унинг мазмуни ва ижтимоий муносабатларни позитивлаштиришдаги роли асосланганлигига оид таклифидан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг«Узлуксиз маънавий тарбия хусусиятлари» деб номланган учинчи бўлими 16-хатбошисида «Мустақил ҳаётга кириб бораётган 18 ёшли ҳар бир ўзбекистонлик йигит-қизда махсус тарбияланиши шарт бўлган 10 та таянч компетенциялар «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси»да белгилаб берилди», деб «меҳр-оқибатлилик» 5-компетенция сифатида киритилишида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 6 августдаги 02/08-922-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғини кесимида меҳр муҳити ва шахсларда меҳрлиликни англаш имкони ортган;
меҳрлиликнинг ижтимоий фойдалилик коэффиценти ва меҳрсизликнинг ижтимоий,  маънавий-ахлоқий деградацияга олиб борувчи функциялари аниқланиб, ижтимоий муносабатларда меҳр асосида амал қилиш хусусиятлари (глобал, миллий, гуруҳий, оилавий, корпоратив, вертикал ва горизонтал) очиб берилганлигига оид таклифи «Бухоро» телеканалида 2019 йилнинг 3 ва 16 декабрь кунлари эфирга узатилган «Менга сўз беринг»,«Муносабат», «Ассалом, Бухоро»; 2019 йилнинг 11 февраль ва 15 марткунлари эфирга узатилган «Жаҳон тамаддуни дурдоналари», «Асрларнинг асраганлари» телекўрсатувлари; «Бухоро» радиосининг 2020 йил 18 январь ва 6 февраль кунлари эфирга берилган «Мулоқот ва мунозара», «Қадриятлар қадим бешиги» радиоэшиттиришлари сценарийларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаясининг 2020 йил 8 июндаги 2/139-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кўрсатувларнинг  мушоҳадаларга бой бўлиши ва илмий-оммабоплигини таъминлашга телетомошабинларда меҳр тушунчаси, меҳрсизликнинг ижтимоий оқибатлари, авлодлар ворисийлигини сақлашда меҳр муносабатларининг таъсири, миллий маънавиятни юксалтиришда ва оилага бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтиришга хизмат қилган;
янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни барпо этишда фуқароларни ўзаро жипслаштирувчи меҳр компонентларини тизимлаштириш ҳамда барқарорлаштиришда бир ўлчамли «Меҳрлилик даражасини баҳолаш индикатори» ишлаб чиқилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Бахтиёр оила - бахтли жамият асоси» 62-12/133-сонли Бухоро вилоят «Сайқал» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 2019-2020 йилларда грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2021 йил 31 июлдаги 18/8-404-сон маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатларнинг маданий даражасини ривожлантиришга, халқимизда меҳр ва меҳрлилик тушунчаларининг шаклланишига, ёш оилаларнинг дунёқараши ва маданиятини янада бойитиб бориш имконини берган;
меҳрсизликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий оқибатлари социологик таснифланди ва уларнинг негатив ривожланиш сабаблари назарий асосланганлиги бўйича тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурининг» VIII. «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар» бандини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази 4 май 2020 йилдаги 02/08-642-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда меҳрсизликнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий оқибатларини олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
миллий турмуш тарзидаги меҳрнинг олинишини қадрият сифатида эъзозланиши қаторига меҳр бериш қадриятини ҳам тенг кучли дискурс сифатида жорий этилиши бўйича тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сонли қарори лойиҳасининг 2.в. «Миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш» бандини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази 8 сентябрь 2021 йилдаги 02/08-1031-сон маълумотномаси). Натижалар аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндалари салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда тизимли тарғиботни амалга оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish