Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжиева Гулираъно Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Арид зона шароитида анемия билан оғриган беморларда темир препаратларини қабул қилиш мезонлари таҳлили: фармакотерапия, фармакоэкономика ва терапия комплаентлиги” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib870.
Илмий раҳбар: Жарылкасынова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Максуд Раззакович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг арид зона шароитида анемия билан оғриган беморларда ўтказилган фармакотерапия, фармакоэкономика тадқиқотлар натижаларига кўра, анемияга қарши даволашнинг комплаенсини ошириш имкониятлари ҳамда иқтисодий мақсадга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор арид ҳудудларда темир танқислиги анемияси билан оғриган беморларнинг комплаенс даражаси ўрганилган ва даволаниш тартиб қоидаларига тўлиқ амал қиладиган беморларнинг частотаси аниқланган;
илк бор “Комплаенс даражаси” бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлил қилиш асосида, темир танқислиги анемияси бўлган беморларда комплаенсга амал қилиш энг паст экани қайд этилган;
илк бор статистик таҳлил натижасида комплаенсга риоя қилиш ва темир танқислиги анемияси оғирлик даражаси ўртасида гемоглобин даражаси, умумий анемик ва сидеропеник синдромлар кўринишидаги кучли ўзаро боғлиқлик мавжудлиги исботланган; 
илк бор “MyTherapy” мобил иловасини қўллаш асосида темир танқислиги анемияси бўлган беморларда даволаниш комплаенсини назорат қилиш ва такомиллаштириш усули ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Арид зона шароитида анемия билан оғриган беморларда темир препаратларини қўллашнинг илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
ферротерапияга риоя қилиш, уни аниқлаш усуллари ва поликлиника амалиётида комплаенсни таъминлайдиган турли усулларни қўллаш масалалари бўйича илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Анемия терапиясини баҳолаш, кузатиш ва унга риоя қилишни кучайтириш методикаси” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-п/162-сонли маълумотномаси). Мувофиқликни баҳолаш ва яҳшилаш усуллари ишлаб чиқилган ва ушбу қўлланмада батафсил баен этилган. Мазкур услубий тавсияномани амалиётга жорий этиш шифокорларни комплаенсни баҳолаш, назорат қилиш ва такомиллаштириш масалаларида хабардорлигини сезиларли даражада оширишга имкон берган.
анемия билан оғриган беморларни даволашда дори-дармонларни қабул қилишни назорат қилиш учун мўлжалланган замонавий мобил дастурий иловаларни жорий этиш ва уларнинг беморларга мослашувини яхшилашдаги самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий натижалар асосида “Анемияни даволашда беморларнинг мувофиқлигини кузатиш ва такомиллаштириш методикаси” услубий тавсиялари ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 08 февралдаги 8н-п/112–сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномани жорий этиш терапия назорати ва беморнинг комплаенс даражасини ошириш орқали ферротерапия самарадорлигини оширишга имкон берган;
олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан, амбулатория муассасалари (3, 4 ва 11-сонли оилавий поликлиникалар, шунингдек, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси) фаолиятига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.03.2021 йилдаги 8н-д/94-сонли маълумотномаси). Амалда олинган натижаларнинг амалга оширилиши темир танқислиги анемияси билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish