Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Умида Иркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: «Бронхиал астма мойиллиги бор рецидив бронхит билан оғриган болаларда клиник-генетик ва функционал аспектлари ва реабилитацияни оптималлаштириш» ихтисосликлар шифрлар (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 14.00.20 - Тиббий генетика; 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.3.DSc/Tib36.
Илмий маслаҳатчи:  Каримджанов И.А. тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Шамансурова Эльмира Амануллаевна,тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бронхиал астмага мойиллиги бор рецидив бронхит билан оғриган болаларнинг клиник-генетик ва функционал жиҳатлари асосида реабилитациясини оптималлаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рецидив бронхиал обструкцияга мойиллик ўғил болаларда ADRB2 гени G/G генотипининг Arg16Gly полиморф локусига, қиз болаларда эса A/G генотипининг Gln27Glu полиморф локусига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда рецидив бронхит ва бронхиал астма ривожланишида ADRB2 гени G/G генотипининг rs1042713 (Arg16Gly) полиморф локусининг предикторлик роли исботланган;
илк бор болаларда ADRB2 гени A/G ва G/G генотипларининг rs1042714 (Gln27Glu) полиморф локуслари мавжудлиги рецидив бронхиал обструкция билан касалланиши ва бронхиал астма ривожланишининг омили эканлиги исботланган;
илк бор Gly16/Glu27 гаплотипи мавжуд А/А гомозигот  генотипни  ташувчи болаларда рецидив бронхиал обструкция енгил кечишини таъминлаши хамда БА ривожланишидан сақлаши аниқланган;
илк бор иккала локусларнинг G/G мутацион генотипи ва ADRB2 генининг Gln27Glu локуснинг A/G гетерозигот генотипини ташувчи болаларда  рецидив бронхиал обструкциянинг оғир кечиш хавфи аниқланган;  
РБО бўлган болалар гуруҳида ADRB2 генидаги иккала локусларнинг A/G ва A/A генотиплари ташувчилари орасида салбутамолнинг самарадорлиги энг юкори деб аникланди, энг паст самарадорлик эса – G/G генотипи ташувчиларида кайд этилди.        
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бронхиал астмага мойиллиги бор рецидив бронхит билан оғриган болаларнинг клиник-генетик ва функционал жиҳатлари асосида реабилитациясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
болаларда рецидив бронхит ривожланишини назорат қилиш ва олиб бориш асосида ишлаб чиқилган «Болаларда рецидив бронхитни эрта ташхислашда клиник-генеалогик усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 8н-д/18-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши рецидив бронхитли болаларда касалликни эрта ташхислаш ва башоратлаш, ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллаш орқали касаллик қайталаниш даражасини камайтиришга хизмат қилган;
болаларда рецидив бронхит турли клиник кечишларини даволаш ва асоратларини олдини олиш асосида чиқилган «Рецидив бронхит билан оғриган болаларни комплекс реабилитация қилиш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 8н-д/18-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болаларда рецидив бронхит касаллигини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлаш, рецидивлар  даражасини камайтириш ва табақалаштирилган реабилитация қилишга хизмат қилган;
бронхиал астмага мойиллиги бор рецидив бронхит билан оғриган болаларда молекуляр-генетик ва клиник-функционал тадқиқотлар асосида реабилитациясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 51-сонли оилавий поликлиникаси ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги  08-09/17403-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши болаларда РБ ва БА ривожланишини эрта ташхислаш, замонавий даволаш услубини қўллаш орқали касалликни қайталаниш даражасини камайтириш, касаллик асоратларини олдини олиш, реабилитация тадбирларини оптималлаштириш орқали беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish