Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабарахимова Сайёра Бориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Депрессив генезли суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг клиник-психопатологик жиҳатлари», 14.00.18– Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib952. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01. 
Расмий оппонентлар: Турсунходжаева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт  институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суицидал ҳавф предикторларини ҳисобга олган холда депрессив генезли суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг клиник-психопатологик жиҳатларини бахолаш ва суицидал хулқнинг дифференциал ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
депрессив бузилишлари бор бўлган ўсмирларда суицидал хулқ билан шахсий хусусиятлари орасида ўзаро узвий боғлиқлик аниқланган;
шахс хусусиятларини хисобга олган ҳолда ўсмирлардаги депрессиянинг клиник турлари (дисфорик, ипохондрик, вахимали, дисморфобик, астеноапатик) ва уларнинг оғирлик даражаси аниқланган;
ўсмирларда суицидал хулқнинг тенденциялари шаклланишига психологик, ижтимоий, демографик омилларининг таъсири асосланган; 
шахс хусусиятларини ва депрессия белгиларини хисобга олган холда ўсмирларда суицидал хулкнинг шаклланиш рухий-ижтимоий хавф мезонлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг клиник-психопатологик жиҳатларини аниқлаш ва суицидал хулқнинг дифференциал ташхислашни такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида:
депрессив генезли суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг диагностика усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Депрессив генезли суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг диагностика усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Сoғлиқни сaқлaш вaзирлигининг 2020 йил 23 февралдаги 8н-д/69-сон мaълумoтнoмaси). Мазкур услубий тавсияномадепрессив генезли суицидал тенденцияларга эга ўсмирлар орасидаўз жонига қасд қилиш ва турли хил асоратлар сонини камайтириш, беморларни касалхонага ётқизиш эхтиёжини камайтириш имконини берган;
ўсмирларда суицидал хулқини диагностика усулларини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ўсмирларда суицидал хулқни диагностика усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-д/69-сон мaълумoтнoмaси). Мазкур услубий тавсиянома ўсмирларда суицидал хулқини профилактика ва диагностика ишларини оптималлаштириш имконини берган;
суицидал тенденцияларга эга ўсмирларда шахс хусусиятларининг клиник-психопатологик жиҳатларини аниқлаш ва суицидал хулқнинг дифференциал ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаларсоғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Урганч шаҳар Хоразм руҳий-асаб касалликлари диспансерининг ўсмирлар бўлимининг даволаш-маслаҳат поликлиникаси, Тошкент шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари маркази ва 1 сонли Тошкент шаҳар руҳий асаб касалликлари диспансериамалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021йил 15 октябрдаги 08-09/14675-сон мaълумoтнoмaси). Тадқиқот натижалари ўсмирларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда психологик ташхисотни такомиллаштиришни ва даволаш чораларни адекватлиги ва самадорлигини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish