Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубжанова Дилобар Батировнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларида коррекцион-ривожлантирувчи таълим технологияларини такомиллаштириш», 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Ped150. 
Илмий раҳбар: Муминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Джуманов Жамолжон Худайқулович, техника фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларида коррекцион-ривожлантирувчи таълимни ташкил этиш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларида коррекцион-ривожлантирувчи жараён ижтимоий ва таълимий мақсадларга комплекс ёндашувнинг адаптив-блокли технологияларини шахсга йўналтирилган таълимни интегратив ёндашувга мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг билимлари, кўникмалари ва малакалари асосларини шакллантиришнинг когнитив-визуал сенсор коррекцион-ривожлантирувчи дидактик таъминоти болаларнинг индивидуал қобилиятларини “Таянч материал-таянч схемалар”, “Математик кластер”, “Математик дақиқа” ривожлантирувчи таълим муҳити технологиялари ва мультимедиа иловаларини яратиш ҳамда шахсга йўналтирилган мужассамлашган таълим технологияларига уйғунлаштириш асосида  такомиллаштирилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятни ташкил этиш модели субъект-субъект қайта алоқа ҳаётий қобилиятларини шаклланиши учун зарур коррекцион-ривожлантирувчи таълим муҳити, табақалаштирилган ўқитиш ва индивидуал таълимни ташкил этиш, ўқувчилар ижтимоий-ҳиссий ривожланишлари ва интеллектуал мониторинг, яширин иқтидорлар селекциясини ўзаро оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун ихтисослаштирилган ва инклюзив таълим муассасаларида махсус таълим мазмунини сифати маҳсулдор фаолият турларини интерпритатив таъсирчанлик даражаларини ички коррекцион ўзаро алоқадорлиги мавжудлигига бўйича моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
математик билимларни шакллантиришнинг коррекцион-педагогик имкониятлари кўргазмали-предметли тафаккур даражасида фикрлаш, математик топшириқларни бажариш, натижаларни солиштириш, ўзаро қиёслашни текшириш, ўзини назорат қилиш жараёнини узлуксиз ривожлантириб бориш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларида коррекцион-ривожлантирувчи таълим технологияларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда математик билимларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари кўргазмали-предметли тафаккур даражасида анализ, синтез, таққослаш ва абстракциялаш бўйича фикрлаш, нутқ фаолияти, сўзли-мантиқий тафаккурнинг ривожланиши, математик топшириқларни бажариш, натижаларни солиштириш, ўзаро қиёслашни текшириш, ўзини назорат қилиш ва текшириш кўникмаларини ўзаро мувофиқлаштириб аниқлашга оид тавсиялар асосида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 4 -синф “Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02-07-2404/04-сон маълумотномаси). Натижада, эшитишида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларининг  коррекцион-ривожлантирувчи таълимини ташкил этишнинг илмий-назарий, методологик ва методик ёндашувларнинг педагогик имкониятлари ошган;   
ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда коррекцион-ривожлантирувчи технологиялар ўқувчини ижтимоий, руҳий, когнитив ва жисмоний ривожлантиришга оид жаҳон миқёсидаги тенденцияларга ижтимоий, таълимий интеграциясини тизимли ва комплекс ёндашувлар уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 5-синф “Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02-07-2404/04-сон маълумотномаси). Натижада, эшитишида нуқсони бўлган бошланғич синф ўқувчиларида математик билим, кўникма ва малакалари асосларини шаклланганлигини аниқлаш имконияти яратилган;
ўқувчиларнинг билимлари, кўникмалари ва малакалари асосларини шакллантиришнинг когнитив-визуал сенсор коррекцион-ривожлантирувчи дидактик таъминоти болаларни индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган  “Таянч материал-таянч схемалар”, “Математик кластер”, “Математик дақиқа”  ривожлантирувчи таълим муҳитини технологиялари ва мультимедиа таълим ресурсларини яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02-07-2404/04-сон маълумотномаси). Натижада, эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятни ташкил этишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятни ташкил этиш модели табақалашган ва индивидуал таълимни ташкил этиш, ўқувчилар ижтимоий-ҳиссий ривожланишлари ва ҳаётий қобилиятларини шаклланишига таъсир кўрсатувчи педагогик компонентлар ҳамда зарур коррекцион-ривожлантирувчи таълим муҳитини оптималлаштириш асосида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 3-синф “Математика” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02-07-2404/04-сон маълумотномаси). Натижада, эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг математик билим, кўникма ва малакалари асосларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш асосида коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятни ташкил этиш имконияти оширилган;
эшитишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда инклюзив таълим мазмуни сифати коррекцион-ривожлантирувчи вазифаларни ҳал этишда зарур бўлган маҳсулдор фаолият турларини педагогик моделлаштириш, болаларга ўз фаолиятини таҳлил қилиш учун когнитив-визуал таянчлар яратиш, индивидуал имкониятларни адаптив асосий таълим дастурларини ишлаб чиқиш асосида кенгайтириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02-07-2404/04-сон маълумотномаси). Натижада,  эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари бошланғич синфларда коррекцион-ривожлантирувчи таълимни самарали ташкил этишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish