Расулов Алишер Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кукун металлургияси услуби билан қаттиқ қотишмали кириш қутиси роликларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1PhD/T70.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Салоҳиддин Дўсмуродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Саъдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Жумабоев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий тоғ-кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қийин эрийдиган металларнинг кукунларидан фойдаланиб қаттиқ қотишмали роликлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кукун металлургияси услубида қаттиқ қотишмали кириш қутиси ролигини тайёрлашда унинг мустаҳкамлигини таъминловчи такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;
оптимал мустаҳкамлик ва пластикликни таъминловчи қаттиқ қотишма асосидаги матрицани тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
роликларнинг мустаҳкамлиги ва пластиклигини оширишини таъминлайдиган Mo-TiC-Ni-W-Fe системали қотишманинг 60%TiC, 20%Ni, 4%W, 4%Fe ва молибденли оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
роликларнинг ейилишга бардошлилигини оширишни таъминлайдиган Mo-TiC қотишмасининг TiC-42%; Ni-12,0%; W-4,0%; Fe-3,0%, Мо-39,0% дан иборат таркиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кукун металлургияси услуби билан қаттиқ қотишмали кириш қутиси роликларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
қийин эрийдиган дисперсс материалларни олиш учун қўлланиладиган плазмокимёвий реактор конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Плазмокимёвий реактор» № IAP 04732. 2013й). Натижада плазмокимёвий реактор конструкцияси қийин эрийдиган металларнинг кукунларини олиш имконини берган;
хизмат муддатини ошириш мақсадида кукун металлургияси услубида тайёрланган қаттиқ қотишмали роликлар «Ўзметкомбинат» АЖнинг СПЦ-2га жорий этилган («Ўзметкомбинат» АЖнинг 2017 йил 28 апрелдаги 01-1/606-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари қаттиқлик ва мустаҳкамлик кўрсаткичларини 1,2–1,3 мартага ошириш имконини берган.