Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилов Жавлон Адхам уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшига қараб болаларда доимий тишларни ёриб чиқишининг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1236.
Илмий раҳбар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шалабаева Клара Зулхурнаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларнинг сомато- ва кефалометрик кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда доимий тишлаш функциясини (прикус) ҳосил бўлишининг ёши ва жинс хусусиятларини аниқлаш ва тишларнинг ривожланишини, тана вазни индексини, бошнинг мия ва юз кисмлари кўрсаткичларини баҳолаш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўнг ва чап квадрантларнинг юқори ва пастки жағлардаги доимий тишлар сонининг ёши ва жинси динамикаси, ярим йиллик ва йиллик ўсишлар, тишларни ёриб чиқишни секинлашган ва тезлашган даврлари аниқланган;
доимий тишлаш функциясини шаклланишини бошланғич ва ўртача муддатлари, ҳосил бўлишининг якунланиш муддатлари, доимий тишларнинг ёриб чиқиш диапазони ва кетма-кетлиги, контралатераль ва антимер тишларнинг ёриб чиқиш турлари ва симметрликлиги аниқланган;
сигмал оғиш усули ва параметрик бўлмаган центиль усули билан болаларнинг тиш ривожланишини, тана вазни индексини, бошнинг мия ва юз қисмларининг ўлчамларини баҳолаш учун меъёрий қийматлари ишлаб чиқилган;
тишларни ёриб чиқиш ёши ва ёриб чиқадиган доимий тишлар сони билан асосий соматометрик ва кефалометрик кўрсаткичлар ўртасидаги боғликлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги ёшдаги ва гендер жиҳатларида бўйи-вазни ва кефалометрик кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда доимий тишларнинг ёриб чиқишини мажмуавий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
доимий тишларнинг ёриб чиқиш сони, муддати (ёши), диапазони, кетма-кетлиги ва симметриклигини меъёрий кўрсаткичлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тошкент шаҳри болаларнинг тишларини ривожланишини сигмал оғишлар усули ва параметрик бўлмаган центиль усули бўйича ёшини-жинсни меъёрий кўрсаткичлари бўйича баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда тишнинг етуклик даражасини меъёрий қийматлар ёрдамида  аниқлаш имконини берган;
бошнинг айланасини, бўйлама, кўндаланг, ёноқ ва пастки жағларни диаметрини ва мия қисмини баландлигини, юзнинг тўлиқ морфологик ва физиономик баландлигини меъёрий қийматлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ёши-жинси меъёрий кийматлари бўйича болаларда кефалометрик кўрсаткичлари ривожланишини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда меъёрий қийматлар бўйича бош ва юзнинг ўлчов тавсифларидаги дастлабки оғишларни аниқлашга ҳамда ортодонтия ва жағ-юз жарроҳлигида мақбул операцион-техник усулларни танлаш имконини берган; 
тик турган ҳолатдаги бўйини баландлигини ва тана вазнини меъёрий қийматлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Стандарт оғишлар услуби ёрдамида мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-д/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда тана вазни индексининг меъёрий қийматлар бўйича ривожланишидаги дастлабки оғишларни аниқлаш ва коррекцион даво-ташҳислаш ва профилактика чора-тадбирларини ўтказиш имконини берган;
болаларнинг стоматологик соғлиғини мажмуавий баҳолаш самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар натижалари Тошкент шаҳридаги 31, 52-сонли оилавий ва 2, 3, 5-сонли болалар стоматология поликлиникаларининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 08-09/13711-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг жорий этилиши стоматологик соғлиқни назорат қилишни яхшилашга ва тишларнинг ривожланиш мониторингини ўтказиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish