Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Собир Мирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий хом-ашёлар асосида ёнғинга хавфсиз иссиқлик изоляцияловчи материаллар”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т2019B.
Илмий раҳбар: Саримсаков Абдушукур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, PhD.40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Усмонжон Тургуналиевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган Муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёнғинга хавфсиз иссиқликдан изоляцияловчи материалларни ишлаб чиқиш ва уларни бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини ошириш учун қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натрийли суюқ шиша, доломит ва хлорид кислота ҳамда қўшимча компонентлар сифатида алюминий оксиди, кремнезём ва полимер тўлдирувчилар ўртасидаги кимёвий жараёнларни ўтказиш асосида ғовакдор структурали иссиқликдан самарали изоляция қилиш хусусиятига эга, юқори ҳароратларга чидамли ғовакдор структурали силикат таркиблар яратилган;
янги таркибли силикат ва термовермикулитлар асосида асосий ёнғин-техник тавсифи бўйича ёнмайдиган, тутун ҳосил бўлиш коэффициенти паст қийматга эга ва юзаси бўйлаб аланганинг тарқалишига йўл қўймайдиган плитка кўринишидаги материаллар ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашёлар асосида иссиқликдан изоляцияловчи материалларни олиш бўйича аналогларига нисбатан кам энергия сарфланадиган ва экологик жиҳатдан тоза такомиллаштирилган ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
материални иссиқликдан изоляциялаш ҳимояси бўйича даража коэффициенти (ky) таклиф қилинган ва тадқиқ қилинаётган материалнинг иссиқликдан изоляцияловчи барқарорлигини ҳисоблашнинг математик модели ишлаб чиқиш эришиш орқали самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий минерал хомашёлар асосида ёнғинга хавфсиз иссиқликдан изоляцияловчи материаллар яратиш, қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлиги ва иссиқликдан ҳимоялаш даражасини ошириш ҳамда бино ва иншоотларнинг  ёнғин хавфсизлиги бўйича олинган натижалари асосида:
силикат таркибли ва вермикулит минерали асосида олинган, иссиқликдан изоляциялаш хусусиятига эга бўлган ёнғинга хавфсиз плитка кўринишидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги объектларда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 06 августдаги №09-06/9319-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижасида аниқландики, янги олинган плитка кўринишидаги материаллар юқори ҳарорат (9000С) таъсирига бардошли ва ушбу шароитда 40 дақиқагача иссиқликдан изоляциялаш хусусиятини сақлаб қолади. Ушбу янги материаллар асосий ёнғин-техник тавсифи бўйича ёнмайдиган материаллар жумласига киради. Шунингдек, тадқиқотларда янги олинган плитка кўринишидаги материаллардан металл ва темирбетон конструкцияларни ёнғин вақтида олов таъсиридан ҳимояловчи восита ва ёнмайдиган иссиқликдан изоляцияловчи материал, шунингдек ёнғинга қарши тўсиқ сифатида самарали фойдаланиш мумкин;   
маҳаллий минерал хомашёлар яъни натрийли суюқ шиша, доломит ва вермикулит минераллари, хлорид кислота ва полимер қўшимчалар асосида олинган ёнғинга хавфсиз плитка кўринишидаги материаллар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда жорий қилинган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2021 йил 19 августдаги 05/15-2100-сон маълумотномаси);
Илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг қўлланилиши натижасида қурилиш конструкциялари ва материалларининг термик бардошлилигини 300-4500С дан 1000-12000С гача ошириши, ушбу турдаги аналог материалларга нисбатан юқори (9000С гача) ҳарорат таъсирида иссиқликдан изоляциялаш қобилиятини сақлаб қолиш вақти 10% гача ошишига, ташқи атмосфера таъсирларига чидамлилик 5-9% гача ҳамда мустаҳкамлик сифатлари аналог сифатида қўлланилган материалларга нисбатан 10-15% га ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish