Sayt test rejimida ishlamoqda

Илясова Муниса Мирвалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дончиликда қўлланилаётган пестицидларнинг организмга токсик таъсири ва заҳарланишларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш» 14.00.07 - Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.3.PhD/Tib392.
Илмий раҳбар: Хамракулова Муқаддасхон Aсқаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Aрифович, тиббиёт фанлари доктори., профессор; Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий дончиликда фаолият юритаётган ишчиларнинг меҳнат шароитларини комплекс гигийеник баҳолаш ва метаболизм жараёнларини коррексия қилиш йўли билан махсус профилактика ва даволаш бўйича тавсияларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Гранстар, Тайфун, Багира ва Далате плюс билан заҳарланишни ерта ташҳислаш ва профилактика усуллари ишлаб чиқилган;
биокимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилган експериментал тадқиқотлар асосида, ўрганилаётган хар бир пестицид таъсирида патологик жараённинг ерта намоён бўлишининг ташхисланиши асосланган;
илк бор инсектицидлар ва гербицидларнинг кетма-кет ва изоляцияланган таъсири остида организмдаги метаболик жараёнларнинг ўзгариши даражаси аниқланган;
биологик фаол моддалар комплекси ёрдамида пестицидлардан заҳарланишни даволаш ва олдини олишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дончиликда қўлланилаётган пестицидларнинг организмга токсик таъсири ва заҳарланишларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пестицидларнинг организмга токсик таъсирин олдини олиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Дончиликда қўлланиладиган пестицидлар билан ишлашда заҳарланишларни олдини олиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 012-3/343–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дончилик соҳасида фаолият юритаётган ишловчилар саломатлигини муҳофазалаш ва заҳарланишларни олдини олиш билан касб касалликларини камайтириш имконини берган;
дончиликда қўлланилаётган пестицидларнинг организмга токсик таъсири ва заҳарланишларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги Хизматига ва унинг Тошкент вилояти бўлимлари амалиётига тадбиқ етилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 012-3/343–сон маълумотномаси). Натижалар, пестицидлар билан заҳарланишларнинг патогенетик профилактика чораларини амалга оширишга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish