Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаниязова Раушан Аминовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Даволаш-профилактик муассасалари фаолияти хавфини баҳолашни санитар-гигиеник мониторингига услубий ёндашувни такомиллаштириш (тиббий ташхислаш Марказлари мисолида)» 14.00.07 - Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib212.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касалланишни, меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини, санитар-техник жиҳозланишни ва тиббий ёрдам билан боғлиқ инфекциялар хавфи омилларини ўрганишга асосланган даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини хатарга-мўлжалланган мониторинг қилишнинг услубий ёндашувларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг маслаҳат-ташҳислаш ёрдами билан паст даражада таъминланган ҳудудлар умумий ва бирламчи касалликларнинг юқори даражаси билан тавсифланганлиги аниқланган;
маслаҳат-ташхислаш Марказлари тиббиёт ходимларининг маълум касалликлар синфи устунлиги, мультиморбидлик фоизи, касбий-нисбий хатар (КНХ) қийматлари ва тиббиёт ходимларининг касбий касалланишида санитар-гигиеник улушини (СГУ) меҳнат шароитлари ва санитар-техник жиҳозланишига боғлиқлиги аниқланган;
санитар-гигиеник шароитлар ва санитар-техник жиҳозланиш билан таъминлаш даражасини баҳолаш учун ТТМ ва МТМ ни эколого-гигиеник паспортлаштиришнинг унификацияланган услуби ишлаб чиқилган;
ДПМ ларининг эколого-гигиеник паспортлаштириш тиббий ходимларнинг меҳнат шароитлари, қўл гигиенаси ва тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш билан боғлиқ касбий саломатлик хатарини аниқлашга имкон бериши исботланган;
меҳнат шароитлари синфларини ва санитар-техник жиҳозланишни ҳисобга олган ҳолда, тиббиёт ходимларининг саломатлигига зарар етказиш кўринишидаги маслаҳат-ташхислаш Марказлари фаолияти хатарларини ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатларнинг эҳтимолий градацияси ишлаб чиқилган;
касбий ва эпидемиологик хатарларни баҳолашнинг устувор мезонларини ўз ичига олган хатарга-мўлжалланган санитар-гигиеник мониторингни услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ДПМ лар фаолияти хатарини баҳолашнинг санитар-гигиеник мониторингига услубий ёндашувларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
даволаш-профилактик муассасалари фаолияти хатарини баҳолашда тиббий асбоб ва буюмларни стерилизация қилиш самарадорлигини баҳолаш натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тиббий асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш Марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари» 0365-19-сон Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Ушбу меъёрий ҳужжат тиббий ёрдам билан боғлиқ инфекцияларнинг олдини олишни такомиллаштириш ва тиббиёт ходимлари ва беморларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароит яратиш имконини берган;
биологик чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш билан боғлиқ инфекциялар тарқалишининг олдини олиш бўйича илмий тақикот натижалари асосида ишлаб чиқилган 0368-19-сон «Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари» Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Ушбу меъёрий ҳужжат жамоат жойларида, шу жумладан ДПМ ларида биологик чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ва ташиш учун санитария тизимларининг хавфсизлигини таъминлашга имкон берган;
ДПМ ларининг биологик чиқиндиларини йиғиш, ташиш, тозалаш ва утилизация қилишда санитар-гигиеник талабларни такомиллаштириш бўйича илмий тақикот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси тиббий ташхислаш Марказларининг биологик чиқиндиларини йиғиш, ташиш, тозалаш ва утилизация қилишнинг санитария тизимлари ва технологиялари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома хавфсиз санитария таъминотини яхшилаш ва тиббий ёрдам билан боғлиқ инфекцияларни профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимлари ва беморларнинг организмига зарарли ишлаб чиқаришни таъсир қилиш хавфини камайтириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси тиббий ташҳислаш марказларининг ҳажмли-режалаш ва қурилиш ечимлари бўйича илмий тақикот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси тиббий ташҳислаш марказларининг ҳажмли-режалаш ва қурилиш ечимларининг замонавий хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳажмли-планировкали ечимларга қўйилган талабларни регламентлашга рухсат берган, шунингдек, ДПМ ларини қуришда ишлатиладиган қурилиш ва қоплама материалларининг механик, физик-кимёвий ва гигиеник тавсифлари бўйича рухсат этилган талабларни тартибга солишга имкон берган, бу тиббиёт ходимлари ва беморларнинг организмига зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси тиббий ташхислаш марказларини эколого-гигиеник паспортлаштиришни ўтказиш бўйича илмий тақикот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси тиббий ташхислаш марказларини эколого-гигиеник паспортлаштиришни ўтказиш услубияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Ушбу ҳужжат гигиеник меҳнат шароитлари, санитар-техник жиҳозланиш ва тиббий ёрдамнинг хавфсизлиги даражасини миқдорий ва сифатли баҳолаш асосида ДПМ лар фаолияти хавфини аниқлаш имконини берган;
ДПМ лар фаолияти хавфини баҳолашнинг санитар-гигиеник мониторингига услубий ёндашувларини такомиллаштириш борасида олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги Хизматига ва унинг Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бўлимларига, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ўқув-услубий жараёнига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 июлдаги 08-09/8496-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижалари ДПМ лар фаолияти хавфини баҳолаш жараёнини такомиллаштириш ва санитар-гигиеник мониторингни самарадорлигини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини соғломлаштириш ва тиббий ёрдам билан боғлиқ турли инфекцияларнинг тарқалишини олидини олиш бўйича самарали йўналишларни баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish