Sayt test rejimida ishlamoqda

Қасимов Арсланбек Атабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Посттравматик эпилепсиянинг соматик касалликлар ҳамроҳлиги фонидаги диагностика ва клиникаси хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib919.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Маммадбайли Айтан Камал, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси); Артикова Мавлюда Абдурахмановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент тиббиёт академияси. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ҳамроҳ соматик касалликлар, шу жумладан юрак-қон томир касалликлари негизида посттравматик эпилепсияси бўлган беморларда, касалликнинг диагностикаси ва клиникасининг хусусиятлариҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
посттравматик эпилепсиянинг соматик касалликлар билан кечишида беморларда электроэнцефалография кўрсаткичлари асосида хуружларнинг ривожланишини ўзига хос шакиллари исботланган.
посттравматик эпилепсиянинг соматик касалликлар билан кечишида беморларда электроэнцефалография, магнитли резонанс томография ва транскраниал доплерография кўрсаткичлари уйгунлаштирилган ҳолда кулланилиши, касалликни даволаш ва оғир асоратларини олдини олишда юқори самара бериши исботланган;
посттравматик эпилепсиянинг соматик касалликлар билан биргаликда кечишида беморлардаги когнитив бузилишларни нейропсихологик тестлар ёрдамида аниқлаш ва бартараф этиш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш омилларидан бири эканлиги исботланган;
даволашни янада такомиллаштириш учун посттравматик эпилепсия соматик касалликлар фонида кечадиган беморларда асаб тизими, психоэмоционал ва когнитив ҳолатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак қон томир касалликлари фонида посттравматик эпилепсияни клиникаси, ташхислашнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий даво усулларини қўллаш ва унинг самарадорлигини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
посттравматик эпилепсиянинг ривожланиш механизмларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юрак қон томир касалликлари фонида посттравматик эпилепсиянинг клиникаси ва замонавий даво чора тадбирлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н-р/414-сон маълумотномаси). Натижада юрак қон томир патологияси фонида посттравматик эпилепсиянинг клиник кечишини аниқлаш, ривожланиши мумкин бўлган оғир асоратларни эрта ташхислашнинг оптимал вариантларини танлаш имконини берган;
посттравматик эпилепсия соматик касалликлар билан кечишида беморларда асаб тизими, психоэмоционал ҳолатини аниқлаш ва когнитив бузилишларни эрта олдини олиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Алгоритм диагностики особенности клинического течения посттравматической эпилепсии на фоне сопутствующих сердечно-сосудистых заболеваний» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 8н-р/413-сон маълумотномаси). Бу услубий тавсиялар посттравматик эпилепсия билан оғриган беморларда диагностик алгоритм яратиш, уни қўллаш, дифференциал терапия тактикаси, шунингдек даволаш самарасини яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот давомида касалликни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш борасида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Қашқадарё вилояти, Қарши шахар “Нур Ҳаёт”, Тошкент шахар “Мед Хаус клиник”, Бухоро шахар “ Азимед шифо” хусусий клиникалари, Хоразм вилояти Хива ТТБда клиник амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 8н-д/238-сон маълумотномаси). Амалиётга татбиқ этилган натижалар посттравматик эпилепсия йўлдош соматик касалликлар билан биргаликда кечадиган беморларда, касалликни даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, оғир асоратларни олдини олиш ҳамда даволаш харажатларини камайтириш, беморлар ўлими сонини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish