Бобаев Исомиддин Давроновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Caryophyllaceae, Lamiaceae оилаларига мансуб ўсимликлар экдистероидлари ва уларнинг модификацияси», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/К20.
Илмий маслаҳатчи: Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гулямжановна, кимё фанлари доктори; Сагдуллаев Баходир Тохирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи ўсимликларидан индивидуал экдистероидларни ажратиб олиш, уларни модификациялаб олинган янги ҳосилаларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Caryophyllaceae ва Lamiaceae оиласи ўсимлик янги манбаларининг 14 та туридан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши УБ-, ИҚ-, 1Н-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлар, масс-спектрометрия усулларида идентификация қилинган;
Dianthus angrenicus (Caryophyllaceae оиласи), Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи)ўсимликларининг ер устки қисмидан экдистероидлар ва иридоидларни ажратиб олиш схемаси ишлаб чиқилган ва уларнинг иммуномодулловчи, регенерацион фаоллиги аниқланган;
циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон,2-дезокси-α-экдизонлар асосида экдистероидларнинг 43 та янги ҳосилалари синтез қилинган.
20-гидроксиэкдизоннинг 2-, 3-, 20-, 22-ҳолати бўйича гидрокси-гуруҳларини ацетил-гуруҳлар билан алмашинганда турли даражадаги гипогликемик таъсирга эга бирикмалар олинган;
20-гидроксиэкдизонни 2-, 22-ҳолати бўйича гидрокси-гуруҳи гексансульфо-гуруҳига алмашинганда олинган бирикмаларнинг замбуруғларга қарши фаоллиги in vitro шароитидаги тажрибаларда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Caryophyllaceae ва Lamiaceae оиласи ўсимликлари экдистероидлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қувватлантирувчи, актопротекторли ва адаптогенли фаолликка эга «Экдисилен» субстанциясининг олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (21.04.2017 й., № IAP 05395). Натижада маҳаллий хомашёдан самарали қувватлантирувчи, актопротекторли ва адаптогенли фаолликка эга бўлган доривор восита яратиш имконини берган;
иммуномодулловчи ва адаптоген фаолликка эга «Фломбаиссун» субстанциясининг олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган
(21.04.2017 й., № IAP 05396). Натижада маҳаллий самарали иммуномодулловчи ва адаптогенли доривор восита яратиш имконини берган;
Caryophyllaceae оиласига мансуб ўсимликлардан ажратиб олинган экдистероидлар, уларнинг модификацияланган ҳосилаларининг тузилиши ва биологик фаоллигига оид маълумотлардан 5 дан ортиқ хориждаги импакт-фактори (JIF) юқори илмий журналларда физик-кимёвий ва фармакологик таҳлили учун фойдаланилган (Boletin Latinoamericano y del caribe de Plantas medicinales y Aromaticas, 2012, V. 11, № 6, Research Gate, IF 0.56; Diversity, 2014, V. 6, Research Gate, IF 1.99; Asian Journal of Pharmaceutical and Clinical Research, 2017. V. 10, №4, Research Gate, IF 0.59). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўсимликлардан экдистероидларни ажратиб олиш, модификацияланган ҳосилалари тузилишини исботлаш ва фармакологик фаоллигини таққослашда фойдаланиш имконини берган.