Sayt test rejimida ishlamoqda

Кувандиков Шухрат Облоқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ролини оширишнинг методологик масалалари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Iqt19.
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/30.2019.I.18.01
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик - иқтисодиёт институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ролини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий тадбиркорликнинг назарий-институционал асослари унга синергетикага хос хусусиятларга эга бўлган тизим сифатида ҳамда улар фаолиятининг самарали амал қилишини расмий ва норасмий қоидалари асосида қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш механизмлари негизида такомиллаштирилган;
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни баҳолаш кўрсаткичлари тизими ва дастур доирасида бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш механизми аҳолининг ушбу хизматларга кетадиган вақт билан боғлиқ трансакция харажатларини камайтириш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлар ривожланишини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичлари тизими  оилавий тадбиркорликнинг ҳудуд иқтисодиётидаги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришдаги ролини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
ҳудуд ва маҳаллаларни рейтинг баҳолаш методикаси “оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” индекси асосида ҳудуд (маҳалла)ларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича табақалаштирган ҳолда қўллаб-қувватлаш ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ролини маҳаллабай ёндашуви асосида оширишга йўналтирилган худудий ривожланиш механизми ўз таркибига кўра махсус ишлаб чиқилган мақсадли параметрларини мужассам этган ҳолда такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ролини оширишнинг методологик масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оилавий тадбиркорликнинг назарий-институционал асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг 2021 йил 21 майдаги  04/2-02-69-сон маълумотномаси; Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 03/22-01-10/10-2024-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оилавий тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қўлланиладиган янги нормалар ва ваколатларни белгилаш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустахкамлашга хизмат қилган; 
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини баҳолаш кўрсаткичлари тизими бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш” ҳамда “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш” бошқармалари томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 03/22-01-10/10-2024-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
хизматлар соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорликнинг ролини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усуллари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” бошқармаси ҳамда “Кичик бизнес ва тадбиркорликни номолиявий қўллаб-қувватлаш” бўлими фаолиятида фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 03/22-01-10/10-2024-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини такомиллаштириш имконини берган;
ҳудуд (маҳалла)ларнинг “оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” индекси асосида рейтингини баҳолаш методикаси бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 03/22-01-10/10-2024-сон маълумотномаси; Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 02-09/1690-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ва маҳаллаларининг оилавий тадбиркорликни ривожланиш даражаси бўйича ҳолатини рейтинг асосида ёрқин акс эттириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ролини маҳаллабай ёндашуви асосида оширишга йўналтирилган худудий ривожланиш концепцияси бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш” бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 02-09/1690-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг маҳаллабай ёндашуви бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2021-2022 йилларда бандликка кўмаклашиш соҳасида Самарқанд вилояти бўйича режалаштирилган янги иш ўринлари сони параметрларини 12,1 %га кўпайтириш ва ишсизлик даражасини 0,8 %га қисқаришига имкон яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish