Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамиров Уктам Фарходовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш тизимларини мунтазам синтезлаш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/T440
Илмий маслаҳатчи: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Марахимов Авазжон Рахимович, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Улуғбек Султанович, техника фанлари доктори, профессор; Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Химавтоматика” МЧЖ ҚК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш тизимларини мунтазам синтезлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни муайян ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва бошқариш масалаларини ечишда амалий қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқариладиган тизимлар динамикасининг тескари масалалари концепциялари ва нокоррект масалаларни мунтазамлаштириш принципи асосида ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш тизимларини синтез қилиш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
максимал рангли чап ва ўнг нол бўлувчилар билан ажратилган бузилмаган блокли матрицани тескарилашнинг мунтазам алгоритмлари асосида бошқариш объектларининг ҳолат векторини баҳолаш процедурасини ноаниқлик омилларининг таъсирига сезгирмаслигини ошириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тахминий математик моделлар мавжудлигида локал оптималлаштириш усули асосида ноаниқ динамик объектларни барқарорлаштириш тизимини синтез қилишнинг мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган;
оралиқ ҳисоблашларнинг тўғрилигини назорат қилишни осонлаштиришга имкон берувчи мунтазам итерацион алгоритмлар асосида ташқи ғалаёнлар ва сигналли ноаниқлик мавжудлигида чизиқли динамик объектларни барқарорлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
айлантириш ёки қайтариш матрицалари ёрдамида ростлагич коэффициентлари учун тенгламалар тизимидаги матрицани ёйиш асосида ноаниқ бошқариш объектларининг бошқариш бўйича турғунлик хусусиятини эътиборга олган ҳолда диссипативлик тўғрисидаги масалада адаптив ростлагични синтез қилишнинг мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган;
координатали ва параметрик ғалаёнлар етарлича кенг диапазонда ўзгарганда тизимнинг ишлаш қобилиятини таъминловчи тезлик градиенти, параметрли ва сигналли мослаштириш усуллари асосида ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқаришнинг мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган;
матрицани ёйишнинг турли ҳисоблаш схемалари асосида объект ҳолати тўғрисидаги маълумотлари нотўлиқ бўлган динамик объектларни бошқариш тизимларини синтез қилишнинг мунтазам соддалаштирилган ҳисоблаш процедуралари ишлаб чиқилган;
минимал итерация ва матрицаларни блокларга бўлиш усулларидан фойдаланиб умумлаштирилган созланувчи объектнинг базавий структураси учун кенгайтирилган тенгламалар тизими асосида параметрик ноаниқлик шароитида кўп қатламли нейрон тармоқли адаптив бошқариш тизимларини синтез қилишнинг мунтазам алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноаниқ динамик объектларни адаптив бошқариш тизимларини мунтазам синтезлаш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги кўринишда жорий қилинган:
бошқариш объектларининг ҳолат векторини баҳолаш процедурасини ноаниқлик омилларининг таъсирига сезгирмаслигини ошириш алгоритмлари «Навоийазот» АЖ да жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 04-3420-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмлар созланувчи моделли адаптив бошқариш тизимларида ростлагич параметрларини баҳолаш алгоритмларини синтезлаш масалаларини мунтазамлаш ва априори номаълум ташқи ғалаёнларга турғун бўлган қидирилаётган қийматлар баҳосини олиш имконини берган;
чизиқли ноаниқ динамик объектни барқарорлаштиришнинг мунтазам алгоритмлари «Навоийазот» АЖ да жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 04-3420-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмлар идеал ишлаш шартлари бузилганда адаптив тизимларни ишлаш қобилиятини таъминлаш имконини берган;
матрицани ёйишнинг турли ҳисоблаш схемалари асосида объект ҳолати тўғрисидаги маълумотлари нотўлиқ бўлган динамик объектларни бошқариш тизимларини синтез қилишнинг мунтазам соддалаштирилган ҳисоблаш процедуралари «Навоийазот» АЖ да жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 04-3420-сон маълумотномаси). Натижада, берилган спектрли тизимларни синтезлаш масаласини мунтазамлаштириш ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришда жараёнларнинг технологик режимларини барқарорлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish