Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулов Санжар Бахронкуловичнинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.05 −Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt595.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Жонузокович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc. 03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаҳҳаров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик - иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади  иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган коммунал бирликлар, коммунал хизмат бирлигига яратилган қўшимча қиймат, коммунал хизмат кўрсатиш жараёнининг технологик даражаси ҳамда тармоқ рентабеллиги кўрсаткичлари асосида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи ишлаб чиқилган;
коммунал хизмат кўрсатиш тизими «Бенукс» – рақамлаштирилган бошқарув назоратини ўрнатиш, «ақлли уй», «хавфсиз шаҳар», «ақлли ширкат» ва «универсал уй-жой коммунал хизмати»ни ташкил этишнинг инновацион шаклларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
коммунал хизмат тизимида истиқболли кластер гуруҳини танлаш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича кузатув кенгашини ташкил этиш асосида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш кластерини шакллантириш таклифи асосланган;
рақамли иқтисодиёти шароитида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи 2021-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган коммунал бирликлар, коммунал хизмат бирлигига яратилган қўшимча қиймат, коммунал хизмат кўрсатиш жараёнининг технологик даражаси ҳамда тармоқ рентабеллиги кўрсаткичлари асосида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таснифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон “Уй-жой жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 01/05-802-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимида меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятларини кенгайтирган;
коммунал хизмат кўрсатиш тизими «Бенукс» – рақамлаштирилган бошқарув назоратини ўрнатиш, «ақлли уй», «хавфсиз шаҳар», «ақлли ширкат» ва «универсал уй-жой коммунал хизмати»ни ташкил этишнинг инновацион шаклларини жорий этиш асосида такомиллаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон “Уй-жой жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган асосий вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 01/05-802-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш коммунал хизматларнинг сифатини ошиши, аҳоли фаровонлигини юксалиши, хавфсизлигини таъминлаши, шунингдек, назорат қилишга хизмат қилган;
коммунал хизмат тизимида истиқболли кластер гуруҳини танлаш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича кузатув кенгашини ташкил этиш асосида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш кластерини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг “Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш” йўналишидаги вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 01/05-802-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг жорий ва стратегик мақсадларига эришиш имкониятларини берган;
рақамли иқтисодиёти шароитида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи 2021-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини келгуси даврдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 01/05-802-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши 2021-2026 йилларда коммунал хизмат кўрсатиш тизими субъектлари фаолиятини ривожлантиришда коммунал хизмат кўрсатиш субъектлари сони 40,0%га, асосий капиталга киритилган инвестицияларда коммунал хизмат кўрсатишнинг улушини 70,0% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish