Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Жасур Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Повышение звукоизолирующей способности многослойных легких ограждающих конструкций зданий», 05.09.01- “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1220
Илмий раҳбар: Пирматов Рахматулло Хамидуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Аббос Агзамович – техника фанлари доктори, профессор; Ювмитов Анвар Сайфуллаевич – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп қатламли енгил тўсиқ конструкцияларнинг товуш ўтказмаслик самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳаводаги шовқин изоляциясини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
материаллар қатламларининг қалинлиги, мустаҳкамлиги ва бикирлиги хусусиятларига қараб ўрта геометрик учдан бир қисми октавали полосадаги частоталарда (100-3150 Hz), тўсиқ конструкциядаги қатламларининг резонансли тебранишларининг пайдо бўлиши аниқланган;
ички пардадеворларни лойиҳалашда талаб этиладиган товуш изоляциясини таъминлаш, ҳаводаги шовқин изоляцияси индексининг меёрий қийматлари билан таққослаш учун, натуравий ва лаборатория тажрибалари натижасида 100 дан 3150 Hz гача бўлган частоталар диапазонида кўп қатламли енгил тўсиқ конструкция орқали ҳаводаги шовқин изоляциясининг частотали тавсифлари аниқланган;
товуш ўтишнинг асосий йуллари ва конструктив ечимнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кўп қатламли енгил пардадеворларнинг ҳаво шовқини изоляциясини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули таклиф этилган;
меёрланадиган частота диапазонида тўсиқнинг товуш ўтказмаслик даражасини оширишга қаратилган пардадевор каркасининг конструктив ечимини ўзгартириш ва уни товуш ютувчи материал билан тўлдириш орқали, кўп қатламли енгил тўсиқ конструкциясини такомиллаштириш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Биноларни кўп қатламли енгил тўсиқ конструкцияларини товуш изоляциясини ошириш буйича олинган илмий натижалар асосида:
тўсиқ конструкцияларни ҳаво шовқинидан изоляциясини ҳисоблашни амалий усули  «ToshuyjoyLITI» АЖ да ҚМҚ 2.01.08-2019 “Шовқиндан ҳимоя” меъёрий ҳужжатни янги таҳририни “Тўсиқ конструкцияларни товуш изоляцияси” бўлимида ва Б иловасини ишлаб чиқишда қулланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 13 ноябрдаги 09-06/8859 – сонли маълумотномаси). Натижада, ҳисоблаш вақтининг сарфи 25-30% га  қисқартиришга эришилган;
кўп қатламли енгил тўсиқ конструкцияларнинг товуш изоляциясини оширишга йўналтирилган такомиллаштирилган конструктив ечимлари “Ўзоғирсаноатлойиха” АЖ институтида биноларни лойиҳалашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2020 йил 13 ноябрдаги 09-06/8859 – сонли маълумотномаси), бу қурилишда материал сарфини 19% ва меҳнат харажатларини 27% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish