Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Дилшод Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали нур касаллигида ошқозон морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва постнатал онтогенезда биостимулятортаъсиридаги ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib1135.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Миршарапов Ўткир Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Волгоград давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тажрибада сурункали нур касаллида ошқозон морфометрик кўрсаткичлари қиёсий тавсифи ва постнатал онтогенезда  АСД-2ф биостимулятори таъсиридаги ўзгаришларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёш гуруҳларида сурункали нур касаллиги билан зарарланган оқ зотсиз каламушлар ошқозони деворларининг турли қисмларида  морфологик структура ўзгаришлари қиёсий аниқланган;
сурункали нур касаллиги ошқозон девори структурасига салбий таъсир кўрсатиши, нурланган каламушларда ошқозон девори қалинлиги ва унинг қаватлари орасидаги ўзгаришларда намоён бўлиши аниқланган;
ошқозон деворлари, унинг қаватлари ўзгаришлари, ўсиши ва қон билан таъминланиш жараёнларининг чуқур бузилиши билан изоҳланиб, ошқозон томирлари жойлашуви сийраклашиши ва устувор ўзгарувчанлиги  исботланган;
сурункали нур касаллигида биостимуляторнинг параллел равишда қўлланилиши ошқозон девори қаватларининг морфометрик параметрларида сезиларли катта ўзгаришлар кузатилмаган, бу эса ошқозоннинг ҳимоя кучини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали нур касаллиги ва АСД-2ф биостимулятори таъсиридаги ошқозон девори морфофункционал кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали нур касаллиги фонида биостимулятор таъсирида ошқозон девори тузилиш ўзгаришларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали радиация касаллигида ва биостимуляторда ошқозон морфометрик параметрларида ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 8н-р/762-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали нурланиш вақтида ва АСД-2ф биостимулятори таъсирида ошқозон деворида кузатиладиган структур ўзгаришларни аниқлаш имконини берган;
сурункали нур касаллигида ва меъёрда ошқозон девори морфологик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Анъанавий ва сурункали радиация касалликларида ошқозоннинг морфологик параметрларини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 8н-р/763-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома сурункали нурланиш таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратлар олдини олиш ва ўз вақтида даволаш алгоритмини тузиш имконини берган;
сурункали нур касаллиги ва АСД-2ф биостимулятори таъсиридаги ошқозон деворининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали, Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмасида амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги 8н-з/292-сон маълумотномаси). Илмий иш натижаларининг амалиётга жорий қилиниши касалликнинг эрта ташхисланиши, унинг ривожланиш даражаси, асоратлар камайиши, беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish