Sayt test rejimida ishlamoqda

Мырзатаев Саламат Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Қишлоқ хўжалигида эконометрик моделлардан ахборот технологиялари асосида фойдаланиш йўналишларини такомиллаштириш”, 08.00.14 - Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1622.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Турғунович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мунис Қурбанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида эконометрик моделлардан ахборот технологиялари асосида фойдаланиш йўналишларини такомиллаштирган ҳолда ресурслардан оптимал ечимларни аниқлаш, хўжаликлар дорамадини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат турлари, жумладан, ахборот ва алоқа, транспорт, ижара ва лизинг соҳасидаги хизматларни қишлоқ хўжалигини ривожланишига таъсир қилувчи параметрларини устуворлик даражаси ер, сув, ишчи кучи ва ёнилғи ресурсларининг мавжуд имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми билан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида яратилган маҳсулот ҳажми орасида мусбат, заиф мутаносибликни мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиш усуллари асосида бартараф этишнинг кўп омилли эконометрик моделлар ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар фаолиятини ташкил қилиш, даромадни максималлаштириш масалаларининг оптимал ечимларига эришишни таъминловчи “Farm optimization” модели ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг 2022–2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида эконометрик моделлардан ахборот технологиялари асосида фойдаланиш йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат турлари, жумладан, ахборот ва алоқа, транспорт, ижара ва лизинг соҳасидаги хизматларни қишлоқ хўжалигини ривожланишига таъсир қилувчи параметрларини устуворлик даражаси ер, сув, ишчи кучи ва ёнилғи ресурсларининг мавжуд имкониятларини ҳисобга олиш бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябр 04/04-2508-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш қишлоқ хўжалигига таъсир қилувчи хизмат турларини аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини миқдорий усуллар ёрдамида баҳолаш имкониятини яратган;
асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми билан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида яратилган маҳсулот ҳажми орасида мусбат, заиф мутаносибликни мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиш усуллари асосида бартараф этишнинг кўп омилли эконометрик моделлари бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябр 04/04-2508-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал жойлаштириш масаласини ечишни соддалаштирилган дастурини амалиётга жорий қилишга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар фаолиятини ташкил қилиш, даромадни максималлаштириш масалаларининг оптимал ечимларига эришишни таъминловчи “Farm optimization” модели юзасидан берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2021 йил 14 сентябр 04/04-2508-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш фермер хўжаликлари доирасида экинларни оптимал жойлаштиришни таъминлаш асосида фойдали экин турларини аниқлаб, даромадни 1,62 баробаргача ошириш имконини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг 2022–2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябр 04/04-2508-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish