Sayt test rejimida ishlamoqda

Утемуратов Рустам Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари тизимини такомиллаштириш”, 08.00.14-Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1347.
Илмий раҳбар: Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат универcитети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кучкаров Тахир Сафарович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор;  Ражапова Мадина Фаридуновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестиция лойиҳалари самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари тизимини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолашда ақилли “smart” тизими ишлаб чиқилиб инвестиция самарадорлиги ҳолатини тавсифловчи асосий иқтисодий, ижтимоий ва экологик кўрсаткичларни баҳолашнинг электрон тизимидан фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг таркибий ўзгаришилари асосида инвестицион лойиҳалар самарадорлигини оширишнинг “ўсиш нуқта”лари аниқланиб инвестициялардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган;
инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтланган даромад, рентабеллик индекси ва модификацияланган ички рентабеллик индекси кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва мақбул қарорлар қабул қилиш усули такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигининг  2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолашда ақилли “smart” тизими ишлаб чиқилиб инвестиция самарадорлиги ҳолатини тавсифловчи асосий иқтисодий, ижтимоий ва экологик кўрсаткичларни баҳолашнинг электрон тизимидан фойдаланиш механизми бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг таркибидаги тармоқлар амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги ВЖ-22/01-2550-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Республикадаги инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини 11,3 фоизга оширишга эришилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг таркибий ўзгаришилари асосида инвестицион лойиҳалар самарадорлигини оширишнинг “ўсиш нуқта”лари аниқланиб инвестициялардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш модели бўйича берилган таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг таркибидаги тармоқлар амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги ВЖ-22/01-2550-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан амалиётда фойдаланилиши инвестицион лойиҳалар амалга оширилишининг барқарор ривожланишини таъминлаб, Қорақалпоғистон Республикасида инвестицион лойиҳаларнинг сонини 12,1 фоиз ошириш имконини берган.
инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтланган даромад, рентабеллик индекси ва модификацияланган ички рентабеллик индекси кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва мақбул қарорлар қабул қилиш усули бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг таркибидаги тармоқлар амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги ВЖ-22/01-2550-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот олиб борилган Қорақалпоғистон Республикаси корхоналарида инвестициялар самарадорлиги ҳисобидан йиллик даромадлари 20,5 фоиз ортишига эришилган.
Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигининг  2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф ва тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг таркибидаги тармоқлар амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги ВЖ-22/01-2550-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан Республика инвестицион лойиҳаларини жозибадорлигини ошириш ва инвестицион лойиҳалар дастурини такомиллаштиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish