Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Азизбек Сабитхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда молиявий-иқтисодий ва мамлакат хатарларини камайтириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt576.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакат ва молиявий-иқтисодий хатарларни камайтириш усуллари ўрганиш ва ривожлантириш, унинг механизмини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонун устуворлиги, сиёсий барқарорлик ва давлат самарадорлиги мезонларини киритиш орқали мамлакат инвестицион хатарларини бахолаш индикаторлари таркиби қайта шакллантирилган;
давлат кредит рейтингининг «ВВ»дан «ВВВ»гача кўтарилиши реал сектор корхоналарга жалб этилаётган хорижий капитал йиллик фоиз ставкаси 3,3 фоизга камайтириш имконияти асосланган;
мамлакат валюта заҳиралари, инфляция ва ташқи қарздорлик кўрсаткичларини 1 фоизга яхшиланиши хатарини 0,17 фоизга камайтириш имконияти аниқланган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар капитал фоиз ставкаси халқаро капитал бозори котировкаларига бевосита боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда молиявий-иқтисодий ва мамлакат хатарларини камайтириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли кўрсаткичлардан (сиёсий барқарорлик ва зўравонлик йўқлиги / терроризм, давлат самарадорлиги, қонун устуворлиги, қонунчилик сифати, сайлов ва ҳисобдорлик индекси, коррупцияга қарши кураш) фойдаланган ҳолда мамлакат хатарини такомиллаштирилган баҳолаш усули бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан 2021-йил 27-январдаги 02-08/00885-сон маълумотнома). Ушбу илмий янгилик натижасида сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризмнинг мавжуд эмаслиги, ҳукумат самарадорлиги, тартибга солиш сифати, аҳолини фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик, ҳуқуқ устуворлиги, коррупцияни жиловлаб туриш кўрсаткичларининг 1,0 фоизга ортиши мамлакат хатарини 0,83 фоизга камайиши имконини яратган;
Ўзбекистон суверен кредит рейтинги мамлакатимизда инвестицион лойиҳаларга қўлланиладиган фоиз ставкасига бевосита таъсир кўрсатиши бўйича ишлаб чиқилган эконометрик модели орқали аниқланган самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан 2021-йил 27-январдаги 02-08/00885-сон маълумотнома). Ушбу таклиф натижасида мамлакат суверен кредит рейтингининг «ВВ»дан «ВВВ»гача кўтарилиш ва ТТХИ капитали таннархи 3,3 фоизга камайтириш имкониятлари асосланди, бу эса, ўз навбатида, ҳар 1 млрд. АҚШ долларлик жалб этилган хорижий инвестиция учун 33 млн. АҚШ долларлик фоиз тўловларини тежаб қолиш имконин асосланган;
валюта захираларини кўпайтириш, инфляция даражасини ва мамлакатнинг ташқи қарздорлик даражасини камайтириш орқали Ўзбекистон Республикасининг молиявий-иқтисодий ва мамлакат хатарини юмшатиш йўллари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан 2021-йил 27-январдаги 02-08/00885-сон маълумотнома). Ушбу таклиф натижасида мамлакат молиявий кўрсаткичларнинг 1 фоизга яхшилаш асосида мамлакат инвестицион хатарининг 0,17 фоизга камайтириш имконига эришилган;
хорижий инвестиция оқимларини бошқаришда индекс кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича тавсияни Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан 2021-йил 27-январдаги 02-08/00885-сон маълумотнома). Берилган тавсия натижасида мамлакатга киритилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни йўналишларга (иқтисодий тармоқ турларига) қараб инвестицион капитал фоиз ставкалари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish