Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахронов Журъат Джуракуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали нур касаллигида буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи ва постнатал онтогенезда биостимулятор таъсиридаги ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1478.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали нур касаллигида буйракнинг ёшга боғлиқ морфометрик параметрларини ва постнатал онтогенезда АСД-2ф биостимулятори билан коррекция қилишдаги ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали нур касаллиги таъсирида бурак нефронларининг проксимал ва дистал эгри-бугри каналчалари диаметри ва кўндаланг кесимининг кичрайиши, буйраклар анатомик кўрсаткичларининг постнатал онтогенезда орқада қолиши исботланган;
сурункали нур касаллигига чалинган оқ зотсиз каламушлар буйраги ҳажмини ривожланишдан орқада қолиши, буйрак элементларини меъёрдан орқада қолиши натижаси бўлиб, бунда буйрак нефронларидаги фильтрация жараёнларини пасайиши исботланган;
нурлантирилган оқ зотсиз каламушлар буйраги ва унинг тузилмаларида   чуқур ўзгаришлар юзага келиши, буйрак томир коптокчалари ўлчамларининг кичрайиши, улар сонининг камайиши исботланган;
организм ҳимоя механизмларининг тикланиши ҳисобига 360 кунлик даврда буйраклар морфометрик кўрсаткичларининг меъёрий кўрсаткичларга яқинлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нормал шароитда, нур касаллиги фонида ва биостимулятор таъсирида каламушларнинг буйрагининг морфологик ва функционал хусусиятлари асосида:
сурункали нур касаллиги фонида биостимулятор таъсирида буйраклар тузилиш ўзгаришларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Буйракнинг морфометрик параметрларини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган ( Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 8н-р/313-сон маълмотномаси) Мазкур услубий тавсиянома сурункали нурланиш вақтида ва АСД-2ф биостимулятори таъсирида буйракларда кузатиладиган структур ўзгаришларни аниқлаш имконини берган;
сурункали нур касаллигида ва меъёрда буйраклар морфологик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали нур касаллигида ва биостимуляр билан коррекция килганда буйракнинг морфометрик параметрларини аниқлаш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 8н-р/409-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома сурункали нурланиш таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратлар олдини олиш ва ўз вақтида даволаш алгоритмини тузиш имконини берган;
сурункали нурланиш пайтида буйрак тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали ва республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 8н-з/185-сон ва 2021 йил 27 сентябрдаги 08-09/13045-сон маълумотномалари). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, даволаш ва башорат қилиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар сонини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish