Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаев Забибулла Камиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оролбўйи ноорганик келиб чиқишли хомашё ресурсларидан фойдаланишнинг ўзига хосликлари ва улар асосида шиша буюмлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/T20.
Илмий маслаҳатчилар: Жуманиязов Мақсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзақулов Холтўра Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Эминов Ашрап Маъмурович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи ноорганик хомашёларинингўзига хослигидан келиб чиқиб фойдаланишнингилмий-амалий асослари ҳамда улар асосида шиша маҳсулотлари олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хўжакўл конининг каолинлашган ва Янгиариқ конининг дала шпатли кварц қумларининг кимёвий, минералогик ва донадорлик таркиби асосида реагентли бойитиш жараёни асосланган ва каолинлашган қум асосида ЅiO2 миқдори 97,8 % ва Fe2O3 миқдори 0,05 % бўлган шаффоф шишалар олиш учун яроқли ВС-050-2 русумдаги ва кварц- дала шпатли қумлари асосида ЅiO2 миқдори 95,6 % ва Fe2O3 миқдори 0,10 % бўлган ярим шаффоф шишалар олиш учун яроқли ПБ-100-2 русумдаги концентрат олиш мумкинлиги аниқланган;
Тумрюк кони мирабилитли шиша олишга яроқсиз аралаш тузларнинг селектив қазиб олиш, бойитиш орқали яроқли бўлган стандарт талабларига мос келувчи, таркибида натрий сульфат миқдори - 97,90; минерал моддалар- 1,00; галит- 0,50; гипс- 0,06; эпсомит- 0,03; Fe2О3 - 0,003; к.к.м.-0,5 бўлган 2- навли товар маҳсулот олиш мумкинлиги исботланган;
саноат чиқиндилари бўлган глинозёмли, кобальтли ва қўрғошин  чиқиндиларини комплекс қайта ишлаб, сифатли шишалар олишга яроқли бўлган маҳсулотлар олиш имкониятлари исботланган;
Оролбўйи ноорганик хомашё ресурсларидан фойдаланиб шишалар олиш учун R2O-R'O-R''2O3-SiO2 (бунда: R – Na, K; R' – Mg, Ca, Ba; R'' – B, Al) тизимида мақбул таркиблар асосида шиша идишлар, маиший хўжалик буюмлари ҳамда шиша эмаллар олишнинг такомиллашган технологиялари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Каолинлашган ва дала шпатли кварц қумларидан шиша идишлар ва маиший хўжалик шиша буюмлари ҳамда шиша эмаллар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хўжакўл кони кварц-каолинлашган жинсларидан олинган бойитилган кварц қуми асосида шиша идишлар ишлаб чиқариш технологияси  «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2021 йил 12 сентябрдаги 08-579-сон маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақасида маҳаллий хомашёлардан унумли фойдаланиш ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш имконини берган; 
Оролбўйи ноорганик келиб чиқишли хомашёлар ва техноген чиқиндилардан фойдаланиш ва улар асосида шиша буюмлар олиш технологияси «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/15-2531-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун четдан келтирилаётган айрим  компонентларни ўрнини босувчи маҳаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиш имконини берган; 
Янгиариқ кони кварц-дала шпатли қумини бойитиб, ундан рангли шишалар олиш технологияси «Horazm shisha idishlari» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган («Horazm shisha idishlari» МЧЖ ҚК нинг 2021 йил 17 август 77-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқиндиларидан фойдаланиб, шиша тан нархини тушириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish