Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимбоев Хикмат Жуманазаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ўз – ўзини бошқариш органларида мониторинг ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар», 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2076
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмаилов Мирҳалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори, доцент; Сулюкова Лариса Фаритовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аҳоли турмуш даражасини яхшилашда машинали ўқитиш аппаратини қўллаган ҳолда ўз-ўзини бошқариш органларини мониторинглаш ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизимнинг самарали алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
объектнинг индикатив кўрсаткичлари асосида кластерлаш алгоритми ишлаб чиқилган  ва алгоритм натижаларини кластерли таҳлиллаш ёрдамида ўз-ўзини бошқариш органларини мониторинглаш амалга оширилган;
объект кўрсаткичларининг нисбий қийматлари ва вазн коэффициентларини инобатга олган ҳолда тизимнинг алоҳида функционал компонентлари ҳолатини ва ўз-ўзини бошқариш органларининг тўла интеграллашган  фаолиятини умумлашган параметрик баҳолашнинг алгоритми ишлаб чиқилган; 
маълумотларни машинали ўқитиш аппаратини қўллаган ҳолда ўз-ўзини бошқариш органларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш модели ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модель ва алгоритмларнинг сифат кўрсаткичларини солиштирма тахлили асосида қабул қилинган қарорларни башоратловчи оптимал алгоритм синтезланган ва у асосида мониторинг ва бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи тизимнинг дастурий воситалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
ўз-ўзини бошқариш органларининг кластерлаш алгоритми асосида мониторинглаш имкониятини берувчи ишлаб чиқилган дастурий восита Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ва Шовот туман ҳокимлигида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 33-8/2533-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини тадбиқ этилиши ўз-ўзини бошқариш органларини мониторинг жараёнини оптималлаштириш ва мониторинг асосида ўз-ўзини бошқариш органлари ҳолатини яхшилаш бўйича тезкор қарорларни шакллантириш имкониятини берган;
индикатив маълумотлар ва фаолият соҳаларининг умумлаштирилган баҳолари  асосида ўз-ўзини бошқариш органларини мониторинглаш ва қарор қабул қилиш усуллари ва алгоритмлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман «Олимлар» маҳалласида ва Шовот туман «Бешмерган» маҳалласида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 33-8/2533-сонли маълумотномаси). Натижада дастлабки маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, мониторинглаш ва бошқарув ечимларини шакллантириш жараёнларининг унумдорлигини 1,15 марта оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish