Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунходжаева Ширин Зафар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реал сектор корхоналарида молиявий рискларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1369.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин  Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади  реал сектор корхоналари молиявий рискларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий риск даражасини 
6 тоифада (1-тоифа 100-97 балл – мутлоқ барқарор; 2-тоифа 96-80 – юқори меъёр; 3-тоифа 79-67 – ўрта меъёр; 4-тоифа 66-37 – қониқарли; 5-тоифа 36-11 – нобарқарор; 6-тоифа 10-0 инқирозли) баҳолаш таклиф этилган;
“Қўқон механика заводи” АЖда молиявий рискнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ёндашув асосида бир акция учун молиявий риск даражаси оптимал ўртача 10% дан ошмаслиги асосланган;
корхона соф фойдасининг камида 5 фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратма қилиш орқали устав фондининг 5 фоиз миқдорида захира фондининг шакллантириш асосида молиявий риск оқибатларини салбий таъсирини олдини олиш асосланган;
молиявий рискларни бошқариш мақсадида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида “Молиявий рискларни бошқариш” бўлинмасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Реал сектор корхоналари молиявий рискларини бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий риск даражасини 
6 тоифада (1-тоифа 100-97 балл – мутлоқ барқарор; 2-тоифа 96-80 – юқори меъёр; 3-тоифа 79-67 – ўрта меъёр; 4-тоифа 66-37 – қониқарли; 5-тоифа 36-11 – нобарқарор; 6-тоифа 10-0 инқирозли) баҳолаш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятида молиявий рискларни баҳолашда фойдаланилган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 18 майдаги 47-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида корхонада молиявий рискларни самарали бошқариш имкони яратилган;
“Қўқон механика заводи” АЖда молиявий рискнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ёндашув асосида бир акция учун молиявий риск даражаси оптимал ўртача 10% дан ошмаслиги юзасидан берилган таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятини халқаро стандартларига мувофиқ молиявий рискларнинг интеграцион бошқарув тизимига ўтиш жараёнида фойдаланган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 18 майдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада, корхонага салбий таъсир этувчи молиявий рискларни юзага келтирувчи омилларига қарши бошқарув ёндашуви ишлаб чиқиш асосида молиявий риск даражасини паст даражада ушлаб қолишга эришилган;
корхона соф фойдасининг камида 5 фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратма қилиш орқали устав фондининг 5 фоиз миқдорида захира фондини шакллантириш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти стратегик бизнес режасида ўз аксини топган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 18 майдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий зарарларни юзага келишини олдини олишни молиявий таъминоти шакллантирилган. Шунингдек, молиявий рисклар бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига молиявий риск оқибатларини салбий таъсирини камайтириш имкони яратилган;
молиявий рискларни бошқариш мақсадида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида “Молиявий рискларни бошқариш” бўлинмасини ташкил этиш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг таркибий тузилмасида ўз аксини топган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 18 майдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада молиявий рискни аниқлаш, бошқариш ва камайтириш имкони яратилган, ҳамда молиявий риск назоратини кучайтириш мақсадида “3 мудофаа чизиғи” модели шакллантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish