Sayt test rejimida ishlamoqda

Досчанов Акбар Тангирбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновация шароитида тадбиркорлик тизимини барқарор ривожланишининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1851.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуганиев Отабек Аллажанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик тизимини барқарор ривожланишининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий-назарий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик ва унинг инновацион ривожланиш йўналишларини асослашда “тадбиркорлик барқарорлиги” ва “тадбиркорлик хавфсизлиги” тушунчалари, тизимга бўладиган ички ва ташқи таҳдид, хавф ва рисклар, жамият илғор ижтимоий табақасини шакллантиришдаги тадбиркорлик маҳсули ҳосиласи бўлган инсон капиталини эътиборга олиб бу тушунчаларнинг илмий-назарий таърифи такомиллаштирилган;
тадбиркорлик тизимини барқарор ривожланишининг иқтисодий хавфсизлигини тадқиқ қилишнинг венчур, ДХШ капиталларидан фойдаланиш даражаларини аниқлаш асосида “иқтисодиёт-жамият-тадбиркорлик” тизимларини ўзаро мутаносибликда ривожлантирувчи алгоритмини қўллаш тартиби шакллантирилган; 
тадбиркорлик тизими субъектлари инновацион ривожланиш барқарорлиги ва иқтисодий хавфсизлиги омиллари, уларни баҳолаш кўрсаткичлари турли сифат ва миқдор усуллари ёрдамида илмий асосланди;
Хоразм вилоятида тадбиркорлик тизими фаолиятини барқарор ва хавфсиз ривожланиш сценарийларини тизим тараққиётини таъминлайдиган асосий омилларини ҳисобга олган ҳолда 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўп вариантлилик асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инновация шароитида тадбиркорлик тизимини барқарор ривожланишининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик ва унинг инновацион ривожланиш йўналишларини асослашда “тадбиркорлик барқарорлиги” ва “тадбиркорлик хавфсизлиги” тушунчалари, тизимга бўладиган ички ва ташқи таҳдидлар, жамият илғор ижтимоий табақасини шакллантиришдаги тадбиркорлик маҳсули ҳосиласи бўлган инсон капиталини эътиборга олиб бу тушунчаларнинг илмий-назарий таърифини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда унинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 12 августдаги 11/03-15-6779-сон ҳамда Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 22 июндаги 05-06/206-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланиши тадбиркорлик тизими барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш жараёнларини мониторинг қилиш, статистик таҳлилини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик муҳити ва салоҳиятининг самарадорлик параметрларини баҳолаш бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имкониятлари яратилган;
тадбиркорлик тизимини барқарор ривожланишининг иқтисодий хавфсизлигини тадқиқ қилишнинг венчур, ДХШ капиталларидан фойдаланиш даражаларини аниқлаш асосида “иқтисодиёт-жамият-тадбиркорлик” тизимларини ўзаро мутаносибликда ривожлантирувчи алгоритмини қўллаш тартибини шакллантириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда унинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 12 августдаги 11/03-15-6779-сон ҳамда Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 22 июндаги 05-06/206-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши тадбиркорлик тизими барқарор ривожланиши ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг илмий-услубий асослари аниқланган;
тадбиркорлик тизими субъектлари инновацион ривожланиш барқарорлиги ва иқтисодий хавфсизлиги омиллари, уларни баҳолаш кўрсаткичларини турли сифат ва миқдор усуллари ёрдамида илмий асослаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда унинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 12 августдаги 11/03-15-6779-сон ҳамда Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 22 июндаги 05-06/206-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни қўллаш натижасида тадбиркорлик тизими мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича барқарорлик, хавфсизлик кўрсаткичлари тизими ва бу кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган, натижада тизим самарадорлигини 10 фоизга ўсиши таъминланган;
Хоразм вилоятида тадбиркорлик тизими фаолиятини барқарор ва хавфсиз ривожланиш сценарийларини тизим тараққиётини таъминлайдиган асосий омилларини ҳисобга олган ҳолда 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўп вариантлилик асосида ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда унинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 12 августдаги 11/03-15-6779-сон ҳамда Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2021 йил 22 июндаги 05-06/206-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш истиқболда вилоят тадбиркорлик тизимини барқарор ва хавфсиз ривожланишини таъминлашга хизмат қилган. Кўп вариантли қиёсий прогноз натижаларига кўра кичик бизнес ялпи маҳсулоти ҳажми 1,34 марта, бандлар сони 1,17 марта, асосий капиталга киритилган инвестицион-инновацион ресурслар ҳажми эса 1,29 марта ошиши асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish