Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Диёра Маҳмуд қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумчилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1040.
Илмий маслаҳатчи: Қосимова Маъфират Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Саидаҳмедова Нодира Илҳамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узумчилик корхоналари экспорт салоҳиятини  оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа иттифоқи ва МДҲ сегменти бўйича узум маҳсулотлари экспортида Ўзбекистоннинг рақобат позициясини узумнинг хўраки навларини етиштиришни кўпайтириш орқали оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
узумчилик корхоналари экспорти маҳсулотлари таркибидаги «Ризамат ота» нави асосидаги миллий брендни яратиш асосланган;
узумчилик корхоналарининг хорижий мамлакатларга маҳаллий узумнинг янги ҳосилдор навларини экспорт қилишда таннархни қадоқлаш технологияси ҳисобидан камайтириш орқали ташқи бозорларга чиқиш асосланган;
Тошкент вилояти узумчилик соҳаси экспортида миллий бренд ва узум навларига асосланган ҳолда хорижий мамлакатлар сегментацияси негизида 2025 йилгача ривожлантиришнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узумчилик корхоналари экспорт салоҳиятини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
Европа иттифоқи ва МДҲ сегменти бўйича узум маҳсулотлари экспортида Ўзбекистоннинг рақобат позициясини узумнинг хўраки навларини етиштиришни кўпайтириш орқали оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган таклиф узумни экспорт қилувчи «NOBLE ACTIVITY» ва «ZARKENT BEXZOD AGRO FRUITS» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 июндаги 05/035-2342-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан  масъулияти чекланган жамиятларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
узумчилик корхоналари экспорти маҳсулотлари таркибидаги «Ризамат ота» нави асосида миллий брендни яратиш бўйича берилган таклиф узумни экспорт қилувчи «NOBLE ACTIVITY» масъулияти чекланган жамиятининг экспортини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 июндаги 05/035-2342-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида масъулияти чекланган жамиятининг ташқи бозордаги улуши 3,4 фоизга ошган;
узумчилик корхоналарининг хорижий мамлакатларга маҳаллий узумнинг янги навларини экспорт қилишида таннархни қадоқлаш технологияси ҳисобидан камайтириши орқали ташқи бозорларга чиқиши бўйича берилган таклиф узумни экспорт қилувчи «NOBLE ACTIVITY» ва «ZARKENT BEXZOD AGRO FRUITS» масъулияти чекланган жамиятларининг экспорт фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 июндаги 05/035-2342-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида масъулияти чекланган жамиятларининг фойда ҳажмини 12 фоизга оширишга эришилган; 
Тошкент вилояти узумчилик соҳаси экспортида миллий бренд ва узум навларига асосланган ҳолда хорижий мамлакатлар сегменти негизида 2025 йилгача ривожлантиришнинг прогноз параметрларидан Тошкент вилояти узумчилик корхоналарини экспорт фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 июндаги 05/035-2342-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида танланган мамлакатлар сегментига  нисбатан экспорт ҳажмини 5,6 фоиз оширишга эришилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish