Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиёров Темур Азаматовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоат транспорти фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1131.
Илмий раҳбар: Эргашхаджаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Акромов Тохир Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зоҳидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамоат транспорти фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат транспорти хизмати сифатини баҳолаш ёндашуви жараёнга таъсир этувчи омиллар («хавфсизлик», «вақт», «қулайлик», «ахборот мавжудлиги») таркибини дифференциациялаштирилган ҳолда уларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифалар бўйича баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
жамоат транспорти фаолиятида йўловчилар ҳаракатчанлигининг барқарорлиги таъминлашда транспорт хизмати сифатини баҳолаш кўрсаткичлари таркибига «транспортнинг ҳаракатланиш вақти», «қулай алмашинув бекатлари» ва «мослашувчан иш жадвали» кўрсаткичларини киритиш таклиф этилган;
Жиззах вилояти жамоат транспорт корхоналарининг замонавий маркетинг тадқиқотларини такомиллаштиришда ижтимоий-инновацион дастурларни (ақлли бекат, тўлов тизими, ҳаракат назорати) ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Жиззах вилояти жамоат транспортида йўловчи ташиш ҳажми ўзгаришига жамоат транспорти хизмати сифатига бўлган талабни ошириш ҳамда жамоат транспортига сифат ўзгаришлари таъсирининг 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамоат транспорти фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
жамоат транспорти хизмати сифатини баҳолаш ёндашуви жараёнга таъсир этувчи омиллар («хавфсизлик», «вақт», «қулайлик», «ахборот мавжудлиги») таркибини дифференциациялаштирилган ҳолда уларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифалар бўйича баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ID-523 идоравий қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 19 майдаги 6/3191-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар жамоат транспорт турлари бўйича хизмат сифатини яхшилаш, бекатларни мижозлар учун тўлиқ маълумот билан таъминлаш ва автоматлаштирилган чипта тизимига ўтиш, автотураргоҳларни автоматлаштириш бўйича услубий тавсиялар амалиётга жорий этилиши натижасида доимий истеъмолчилар сони 4,7 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми 9,2 фоизга ошган;
жамоат транспорти фаолиятида йўловчилар ҳаракатчанлигининг барқарорлиги таъминлашда транспорт хизмати сифатини баҳолаш кўрсаткичлари таркибига «транспортнинг ҳаракатланиш вақти», «қулай алмашинув бекатлари» ва «мослашувчан иш жадвали» кўрсаткичларини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизим ишлашининг ягона минимал стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ID-3324 идоравий қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 19 майдаги 6/3191-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши Жиззах вилоятида фаолият юритаётган инновацион технологиялардан фойдаланган корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигининг 1,5 баробарга ошган;
Жиззах вилояти жамоат транспорт корхоналарининг замонавий маркетинг тадқиқотларини такомиллаштиришда ижтимоий-инновацион дастурларни (ақлли бекат, тўлов тизими, ҳаракат назорати) ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизим ишлашининг ягона минимал стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ID-3324 идоравий қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 19 майдаги 6/3191-сон маълумотномаси). Ушбу маркетинг тадқиқот ёндашуви орқали Жиззах шаҳрида жойлашган “Ало престиж сервис” МЧЖда инсон омили бартараф этилган. 
Жиззах вилояти жамоат транспортида йўловчи ташиш ҳажми ўзгаришига жамоат транспорти хизмати сифатига бўлган талабни ошириш ҳамда жамоат транспортига сифат ўзгаришлари таъсирининг 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2021 йил 19 майдаги 6/3191-сон маълумотномаси). Мазкур комплекс кўрсаткичлари ҳудудларда транспорт корхоналаридан тўлиқ ва батафсил ахборот олишга кўмаклашишнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш дастурларида фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish