Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Рустам Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томчилатиб суғориш технологиясида ирригация каналларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1489.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Хамраев Шавкат Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор, Палуанов Данияр Танирбергенович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ирригация каналларини томчилатиб суғориш технологияси билан мослаштиришнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томчилатиб суғориш технологияси орқали қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғоришда тупроқ-грунт намланиши  ифодалдовчи икки ўлчовли фильтрация тенгламаси асосида намлик динамикасининг математик модели такомиллаштирилган; 
ирригация каналларининг сув тўсувчи иншоотлари иш режимига боғлиқ равишда каналда содир бўладиган барқарор сув ҳаракатининг дифференциал тенгламаси такомиллаштирилган;
томчилатиб суғориш тизимига сув етказадиган ирригация тармоқларининг асосий гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари вақтга боғлиқ равишда суғориш меъёрининг турли қийматларида  гидромодулининг оптимал параметрлари орқали такомиллаштирилган;  
суғориш каналидаги сув сатҳи динамикаси, томчилаб суғоришда томизғичлар сув сарфи ва тупроқнинг намлаш радиусини  ифодаловчи тенгламалар  асосида томчилатиб суғориш технологияси ва суғориш тармоғи тизмини гидродинамик бошқаришнинг корреляция боғлиқ модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Томчилатиб суғориш технологиясида ирригация каналларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ирригация каналларини томчилатиб суғориш технологияси билан мослаштиришнинг гидравлик усуллари такомиллаштирилган. Томчилатиб суғориш технологияси ва суғориш тармоғи тизимини динамик бошқаришнинг гидравлик модели, томчилатиб суғориш тизимини автомат ишга тушуриш қурилмаси ва суғориш тармоғидаги затвор ҳолатини бошқаришнинг компьютер дастури ҳамда ирригация каналларини томчилатиб суғориш тизимига мослаштириш мезонлари ва меъёрлари ишлаб чиқилган. Ирригация каналларини томчилатиб суғориш тизимига мослаштиришнинг гидравлик усуллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02/27-860 рақамли маълумотномаси);
Маъмуробод ва Дахана-15б каналларидан рўй бераётган солиштирма фильтрация сарфини гидравлик ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02/27-860 рақамли маълумотномаси);
томчилатиб суғориш технологияси орқали ғўзани суғориш жараёнини гидравлик моделини такомиллаштирилган усуллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02/27-860 рақамли маълумотномаси);
томчилатиб суғориш тизимига сув етказадиган суғориш тармоғининг асосий гидравлик параметрларини ҳисоблаш такомиллаштирилган усуллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан сув ресурсларини бошқариш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02/27-860 рақамли маълумотномаси);
Диссертация доирасида эришилган, ирригация каналларини томчилатиб суғориш технологияси билан мослаштиришнинг такомиллаштирилган гидравлик усулларини амалиётга жорий қилиниши натижасида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги каналларида манбадан олинадиган сувга нисбатан 5-7% дан ошиқ сув ресурслари иқтисод қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish