Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаджалилов Шерзод Иногамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали футболчиларнинг иш қобилияти самарадорлигини ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped.853.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Нуримов Зафар Рахмонбердиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали футболчиларнинг иш қобилиятини машғулот давомида тиклаш ва оширишга мўлжалланган ноанъанавий машқлар мажмуаларидан фойдаланган ҳолда ўйинлараро юқори ишчанлик даражасини сақлаб туриш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали футболчиларнинг иш қобилиятини таъминловчи жисмоний ва функционал имкониятлари бўйича биоэнергетик ресурсларнинг заҳирасидан келиб чиқиб «стречинг-релакцион» воситаларни қўллаш ҳисобига муайян муддат давомида юқори ишчанликни сақлаб туриш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали футболчиларнинг толиқиш омилларини бартараф этиш мақсадида ноанъанавий машғулотларда бажариладиган «қайишқоқлик», «гипоксик», «вентиляцион» воситалардан иборатмикромашғулотларни қўллаш ҳисобига машғулот ва ўйинлар аро тезкор тикланиш имкониятлари кенгайтирилган;
юқори малакали футболчиларнинг иш қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида тайёргарлик жараёнида юқори шиддатда бажариладиган машқлар аро ва ўйин оралиғида тикловчи аэроб антистатик воситаларни киритиш ҳисобига ўйин жараёнида ҳаракат фаолиятини бошқариш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали футболчиларнинг чемпионат давомидаги шиддатли машғулот ва расмий ўйинларда мослашув босқичи тугамасдан шиддатли юкламалар қўлланилиши натижасида чарчоқ аломатларини ортишидан келиб чиқиб иш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали футболчиларнинг иш қобилияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
юқори малакали футболчиларнинг иш қобилиятини таъминловчи «стречинг-релакцион» воситаларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар «Футбол назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 1мартдаги 110-рақамли буйруғи, 110-179 рақамли гувоҳнома). Натижада юқорималакали футболчиларнингйиллик тайёргарлик босқичи ва мусобақа даврларида иш қобилияти 15% га яхшиланган;
юқори малакали футболчиларнинг толиқиш аломатлари бартараф этиш мақсадида ноанъанавий машғулотларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Футбол назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-рақамли буйруғи, 110-179 рақамли гувоҳнома). Натижада юқори малакали футболчиларнинг тайёргарлик циклларида иш қобилиятини самарадорлиги яхшиланган; 
юқори малакали футболчиларнинг иш қобилиятини сақлаб қолиш учун қўлланилган антистатик воситалар «Олмалиқ» футбол клуби машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 08 июлдаги 03-07-08-2456-сон маълумотномаси). Натижада юқори малакали футболчиларнинг мусобақа даврида иш қобилиятини самарадорлиги ҳамда кейинги ўйингача бўлган дарвда функционал имкониятлари тиклаш 12-14 % яхшиланган;
юқори малакали футболчиларнинг чемпионат давомидаги шиддатли машғулот ва расмий ўйинларда иш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган машқлар мажмуаси бўйича таклиф ва тавсиялар “Олмалиқ” футбол жамоаси машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 08 июлдаги 03-07-08-2456-сон маълумотномаси). Натижада Олмалиқ жамоаси 2018 йил Ўзбекистон кубоги мусобақасида совринли биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқи қўлга киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish