Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Санжар Саломовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун орқали нафас олиши бузилган беморларда ронхопатиянинг шаклланиши ва кечишининг клиник-генетик жиҳатлари», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib409.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфитддин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гусейнов Назим Мамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси); Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун орқали нафас олиш бузилганда ронхопатиянинг ривожланиши ва клиник кечишида NOS3 (rs2070744), TGFb1 (rs1800471), VEGFA (rs2010963) генлари полиморф локуслари генотипик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ронхопатиянинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи TGFb1 (rs1800471), VEGFA (rs2010963) генларининг аҳамиятли ва NOS3 (rs2070744) генининг аҳамиятсиз эканлиги исботланган; 
ронхопатияни устувор ривожланиш механизмларини аниқлаш мақсадида турли хил инструментал, биокимёвий ва генетик кўрсаткичларни бахолашнинг босқичлари ишлаб чиқилган; 
илк бор VEGFA генида С/С генотипининг ронхопатияни ривожланишига нисбатан ҳимоя (протектив) роли асосланган;
илк бор бурун орқали нафас олиши бузилган ронхопатияли беморлар учун TGFb1 (rs1800471), VEGFA (rs2010963) генларига боғлиқ бўлган ташхислаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бурундан нафас олиши бузилган беморларда ронхопатияни ташхислаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бурун орқали нафас олиш бузилганда ронхопатиянинг ташхислаш алгоритмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бурун орқали нафас олиш бузилганда ронхопатиянинг ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/201-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бурундан нафас олиши бузилган беморларда ронхопатияни такомиллаштирилган ташхислаш алгоритми ёрдамида ронхопатияни эрта босқичларида аниқлашга имкон яратган;
ронхопатия ривожланишига таъсир кўрсатувчи NOS3 (rs2070744), TGFb1 (rs1800471), VEGFA (rs2010963) генларида ўтказилган молекуляр-генетик усуллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ронхопатияда молекуляр-генетик тадқиқот усулларини жорий этиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/202-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бурундан нафас олиши бузилган беморларда ронхопатияни ривожланиши ва кечишида генетик омилларнинг ролини аниқлаш имконини берган;
бурун орқали нафас олиши бузилган ронхопатияли беморларда ҳалқум ҳолатини функционал ташхислаш ёрдамида баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ронхопатияда халқум ҳолатини функционал ташхислаш ёрдамида баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги 8н-р/203-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ронхопатияли беморларда ҳалқумдаги патологик ўзгаришларни ронхопатиянинг ривожланишидаги ролини баҳолаш имконини берган;
бурундан нафас олиши бузилган беморларда ронхопатияни ташхислашни баҳолашга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, “Happy Life Medical Centre” клиникаси ва Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 июлдаги 8н-р/223-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқилган такомиллаштирилган ташхислаш алгоритми асосида ронхопатияли беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши кузатилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish