Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Жахонгир Муминжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда стресс оқибатида сийдик тутолмасликни тузатишда слинг пластик жарроҳлик амалиётларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2PhD/Tib1118.
Илмий раҳбар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Хусанходжаева Малика Турсунходжаевна, тиббиёт фанлари доктори; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жинсий аъзо пролапси билан бирга стресс оқибатида сийдик тутолмасликка чалинган аёлларда модификацияланган слинг жарроҳлик амалиётлари самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноатида фаолият юритувчи аёлларда стресс оқибатида сийдик тута олмаслиги учраши даражасининг юқорилиги  касалликка олиб келувчи омиллар, сийдик инконтиненцияси ривожланиши ва аёллар ёшига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор аёлларда генитал пролапс II-IV даражаси операциясида тўрсимон синтетик тасмани чов суюкларига маҳкамлаш ва TVT-O билан бирлаштириш касалликнинг янада ривожланишини олдини олиши хамда стрессли сийдик тута олмасликни тўхтатиши  аниқланган;
илк бор ишлаб чиқилган синтетик пролен эндопротез тасмани чов суякларига маҳкамлаш усули ананавий усулга нисбатан аёлларда стресс оқибатида сийдик тута олмасликни самарали бартараф этиши исботланган;
илк бор “Минислинг ЖМ” усули бўйича ишлаб чиқилган модификацияланган слинг жарроҳлик усули қин олд девори ва кольпоперинеолеваторопластика билан биргаликда ўтказилиши аёлларда жинсий фаолиятини сақлаб қолиши ва сийдик ушлай олмасликни тўлиқ бартараф қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёлларда стресс сийдик ушлай олмаслик коррекциясида слинг-пластик операция амалиётларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Кучанганда аёллардаги сийдик тута олмасликни жаррохлик йўли билан даволаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган  (№ IAP 05018; 26.02.2015 йил). Мазкур патент аёллар кучанганда сийдик тута олмасликни даволашни таклиф этилган жаррохлик усули улардаги ноқулайликларни олдини олишга хизмат қилган;  
стресс оқибатида сийдик ушлай олмасликни олиб бориш асосида ишлаб чиқилган «Аёлларда стресс оқибатида сийдик ушлай олмасликни даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-д/263-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда стресс оқибатида сийдик ушлай олмасликни хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга  хизмат қилган;
сийдик инконтиненцияси ривожланишини аниқлаш асосида ишлаб  чиқилган «Аёлларда инконтиненцияни жарроҳлик йўли билан даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-д/263-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда хомиладорликни охирига етказа олмаслик хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга  хизмат қилган;
стресс сийдик тута олмасликни ташхилаш ва жарроҳлик даволашнинг янги усуллари асосида ишлаб чиқилган «Стресс оқибатида сийдик ушлай олмасликни ташхислаш, даволаш ва профилактикасининг замонавий жиҳатлари, TVT-O  жарроҳлигининг техникаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-д/263-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши аёлларда хомиладорликни охирига етказа олмаслик хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга  хизмат қилган;
аёлларда стресс сийдик ушлай олмаслик коррекциясида слинг-пластик операция амалиётларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Республика перинатал маркази хамда Бухоро ва Самарканд вилояти перинатал марказлари амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 апрелдаги 8н-з/71-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширади, слинг-пластик операция усулларини такомиллаштириш, операциядан кейинги асоратларни камайтириш, беморни эрта фаоллаштириш ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish