Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Гафур Умурқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кам сув талабчан боғловчилар ва улар асосидаги кўпик бетонлар», 05.09.05- “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T1876.
Илмий раҳбар: Юсупов Ҳамид Вахобович техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти»
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01 
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахридин Баратович – техника фанлари доктори, профессор; Сатторов Зафар Муродович - техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиб КСТБ ва улар асосидаги кўпик бетон таркибларини ишлаб чиқиш ва хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Портландцемент клинкери-бархан қуми-суперпластификатор ва сув» тизимида механик фаоллаштиришнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, цемент тошида янги структура ҳосил бўлиш механизми аниқланган; 
КСТБ мустаҳкамлигини унинг ташкил этувчилари миқдори ва солиштирма сирт юзасига боғлиқлигини ифодаловчи математик регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган;
кўпик бетон қоришмаси устуворлиги хусусиятларига таъсир этувчи асосий боғланишлар аниқланган.
КСТБ-50 типли боғловчи модда асосида олинган кўпик бетон синов натижаларига кўра ўртача зичлиги 600...800 кг/м3 бўлган кўпик бетон олиш имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кам сув талабчан боғловчилар асосидаги кўпик бетон хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шлак-бархан куми- клинкер ва суперпластификатор JK-02 каби ташкил қилувчи компонентларни механик фаоллаштириш ҳисобига структура ҳосил бўлиши механизимини таъсири илмий асосланиб, “Қизилқумцемент” АЖ корхонасида КСТБ-55  типли боғловчи моддаларни оптимал таркиби ишлаб чиқишга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 16 февралдаги 05/15- 499 – сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи маҳсулот олиш имконини берган;
КСТБ-55 типли богловчи моддалар асосида  кўпик бетон олиш учун таклиф этилган инновацион ғоя «STROITELNIE MATERIALI ISSLEDOVANIE ISPITANIE» ХК да жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 16 февралдаги 05/15- 499 – сонли маълумотномаси). Натижада ўртача зичлиги D750-800 кг/м3 ва сикилишдаги мустахкамлиги 2.5-4.8 МПа бўлган кўпик бетон ишлаб чиқаришга эришилган.
амалга оширилган жараёнлар натижасида олинган махсулотни тан нархи хисобланганда 1 тонна портландцементни ишлаб чиқариш қиймати 266411,23 сум, кам сув талабчан боғловчи КСТБ-55 типли богловчи моддани ишлаб чиқариш қиймати эса 179477,12 сумни ташкил этди. Портландцемент асосида олинган D600 зичликка эга бўлган газабетон билан кам сув талабчан боғловчи модда асосида олинган кўпик бетон тан нархи солиштирилганда 57000 сум арзонлиги аниқланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish