Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Аъзам Жонузоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/Iqt636.
Илмий раҳбар: Хомитов Комилжон Зоитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллақуллович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Ильхом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожланиши шароитида қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати корхоналари ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича услубий ва амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатининг ўзига хос хусусиятлари ва истиқбол ривожланиш талаблари негизида иқтисодий самарадорликни баҳолаш услубиётига устувор даражада меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими сифат кўрсаткичлари асосида ёндашиш асослаб берилган;   
тармоқ корхоналари ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш ўзагини корхона ходимлари малакасини ошириш ва уларни мотивациялаш-нинг устувор даражалилиги асосланган; 
тўқимачилик тармоғи корхоналари ходимларини бошқаришнинг юқори унумдорлиги  негизида меҳнат унумдорлигини ўсишидан келиб чиққан қиймат кўринишдаги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини эътиборга олган ҳолда “JIZZAKH TEXTILE” МЧЖ 2021-2025 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
қайта ишлаш ва тўқимачилик кoрxoнaлaрининг иннoвaциoн фaoлиятини oширишга фанлараро ёндашувга кўра тaшкилий-иқтисoдий омиллар билан бир қаторда тexник, ижтимoий, экoлoгик, псиxoлoгик вa ҳуқуқий oмиллaр бўйича амалга оширилши зарур бўлган тадбирлар таркиби асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
қайта ишлаш саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услубиётига устувор даражада меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими сифат кўрсаткичлари асосида ёндашиш таклифи “ZARBDOR TEXTILE” МЧЖ ва “JIZZAKH TEXTILE” ХК МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 01 февралдаги 04/16-04-10/10-343-сон ҳамда “Ўзбектўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2020 йил 15 декабрдаги  04/18-2994-сон маълумотномалари). Таклифларнинг жорий қилилиниши “ZARBDOR TEXTILE” МЧЖда меҳнат унумдорлиги ва фондлар қайтими индексларининг мос равишда 1,07 ва 1,08 коэффициентга ўсиши натижасида умумий иқтисодий ўсиш даражаси 107,0 %га ҳамда “JIZZAKH TEXTILE” ХК МЧЖда ушбу кўрсаткичларнинг мувофиқ тарзда 1,08 ва 1,10 коэффициентга ўсиши натижасида умумий иқтисодий ўсиш даражаси 109,0 %га ошириш имконини берган;
корхона ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш (ошириш)-нинг ўзагида ходимлар малакасини ошириш ва уларни мотвациялаш даражаси устувор даражалилиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “ZARBDOR TEXTILE” МЧЖ (05.11.2019 й., 34-сонли буйруқ) ва “JIZZAKH TEXTILE” ХК МЧЖ  (22.11.2019 й., 98-сонли буйруқ) фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 01 февралдаги 04/16-04-10/10-343-сон  ҳамда “Ўзбектўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2020 йил 15 декабрдаги 04/18-2994-сон маълумотномалари). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонани бошқариш жараёнида унинг аниқ функционал тизимлари бўйича самарадорликни аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини интеграл баҳолаш имконини берган; 
корхона ходимларини бошқаришнинг юқори унумдорлиги негизида меҳнат унумдорлигини ўсишидан келиб чиққан қиймат кўринишдаги ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини эътиборга олган ҳолда прогноз кўрсаткичлари “JIZZAKH TEXTILE” МЧЖ томонидан 2021-2025 йилларда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 01 февралдаги 04/16-04-10/10-343-сон  ҳамда “Ўзбектўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2020 йил 15 декабрдаги 04/18-2994-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлардан фойдаланиш истиқболда корхонада меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини 153,6 %га ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2,1 мартага ўстириш имконини берган;
қайта ишлаш ва тўқимачилик кoрxoнaлaрининг иннoвaциoн фaoлиятини oширишга тexник, ижтимoий, экoлoгик, псиxoлoгик oмиллaр бўйича амалга оширилши зарур бўлган комплекс тадбирлар “ZARBDOR TEXTILE” МЧЖ ва “JIZZAKH TEXTILE” ХК МЧЖ фаолияттига жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 01 февралдаги 04/16-04-10/10-343-сон ҳамда “Ўзбектўқимачиликсаноат” Уюшмасининг 2020 йил 15 декабрдаги 04/18-2994-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлардан фойдаланиш саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish