Sayt test rejimida ishlamoqda

Самиев Сардор Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон нефть-газ корхоналарининг инвестицион фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt838.
Илмий раҳбар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Ҳосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефть-газ корхоналарининг инвестицион фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишда тўланадиган акциз солиқларини бирхиллаштириш орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш манбаларининг барқарорлигини таъминлаш асосланган;
инвестицион фаолият молиялаштиришнинг рисклилик даражасини пасайтиришда углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилинадиган кредит маблағларга  давлат кафолатларини жорий қилиш  таклиф этилган;
инвестицион лойихаларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни нефть-газ корхоналари устав жамғармасига давлат улуши сифатида капитализациялаш таклиф этилган;
нефть-газ корхоналарида инвестицион фаолиятни молиялаштириш манбаларини мустаҳкамлашда суюлтирилган газ импорти учун божхона божини бекор қилиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон нефть-газ корхоналарининг инвестицион фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
молиялаштириш манбаларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ва импорт қилишда тўланадиган акциз солиғларини бирхиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1385-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон нефть-газ корхоналари соф фойдасининг кўпайишига (2019 йилда – 948,0 млрд. сўм, 2020 йилда – 3,6 трлн. сўм) сабаб бўлиб, уларнинг инвестицион фаолиятни молиялаштиришдаги  имкониятларини кенгайтирган;
молиялаштиришнинг рисклилик даражасини пасайтириш мақсадида нефть-газ корхоналарида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат кафолатларини жорий қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрельдаги «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4664-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1385-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил якунлари бўйича нефть-газ корхоналарга 80,0 млрд.сўмлик давлат кафолатлари тақдим қилиш имконияти яратилган;
инвестицион лойихаларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни нефть-газ корхоналари устав жамғармасига давлат улуши сифатида капитализациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4664-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида жорий йилнинг апрель ҳолатига тармоқ корхоналарнинг капиталлашув даражасини 48,2 фоизга етказиш имконини берган;
суюлтирилган газ импорти учун божхона божи бекор қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 февральдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155 фармони  14-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1385-сон маълумотномаси). Натижада суюлтирилган газ импортёрларида 30,0 млрд сўмга яқин маблағ тежалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish