Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Дилдора Абдурахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарини ресурс тежамкорлиги асосида иқтисодий самарадорлигини ошириш», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD./Iqt880.
Илмий раҳбар: Хашимова Салима Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника институти, DSc. 03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Косимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Caмaтoв Ғaффoр Аллoқyлoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура – қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида Ўзбекистон темирбетон  саноати корхоналарида ресурс тежамкорлиги  асосида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича назарий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш асосида тегишли иккиламчи ресурсларни майдалаш негизида уларни қайта ишлашни йўлга қўйиш асослаб берилган; 
циркуляр иқтисодий тизим шароитида темирбетон маҳсулотларидан фойдаланишда маҳсулотларнинг бирламчи ҳаёт даври тугагандан сўнг уни иккинчи марта йирик ва майда тўлдирувчи ҳамда асл кўринишидаги блоклар ёки майда блоклар сифатида қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга муовфиқлиги асосланган;
темирбетон ишлаб чиқариш корхонасининг прогноз кўрсаткичлари умумий таннарх асосида баҳоланиши истиқболда ресурссиғимлилик, даромад, иш ҳақи фонди, асосий фондлар қиймати каби кўрсаткичларнинг оптимал шаклланишига хизмат қилиши асослаб берилган ва унинг эконометрик модели ишлаб чиқилган;
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ресурсларни оптимал тақсимотини самарали ташкил этишда Қўйлиқ КТҚТЗда махсус мутахассис бирлигини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат корхоналарида ресурс тежамкорлиги асосида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик хафсизликни таъминлаш асосида тегишли иккиламчи ресурсларни дробиллаш ва майдалаш негизида уларни қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича таклифлар Қўйлиқ КТҚТЗ фаолиятига жорий қилинган (Автомобил йўллари давлат қўмитасининг 2020 йил 23 мартдаги 45/78523-он маълумотномаси). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида корхонада 91 млн. сўмлик ресурс тежамкорлигини таъминлаш имконини берган;
циркуляр иқтисодий тизим шароитида темирбетон маҳсулотларидан фойдаланишда маҳсулотларнинг бирламчи ҳаёт даври тугагандан сўнг уни иккинчи марта йирик ва майда тўлдирувчи ҳамда асл кўринишидаги блоклар ёки майда блоклар сифатида қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга муовифқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Автомобил йўллари қўмитасининг 2020 йил 16 июлдаги 98/14562-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида қўмита корхоналарида 5% ресурс тежамкорлигини таъминлаш имконини берган;
темирбетон ишлаб чиқариш корхонасининг прогноз кўрсаткичлари умумий таннарх асосида баҳоланиши истиқболда ресурссиғимлилик, даромад, иш ҳақи фонди, асосий фондлар қиймати каби кўрсаткичларнинг оптимал шаклланишига хизмат қилиши бўйича таклифлар Қўйлиқ КТҚТЗ фаолиятида қўлланган (Автомобил йўллари давлат қўмитасининг 2020 йил 23 мартдаги 45/78523-он маълумотномаси). Ушбу моделни қўллаш асосида ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг прогноз модели бўйича таклифлар 2021-2025 йиллар учун ҳисоб-китоб ишларида ва режа кўрсаткичларини шакллантиришда корхонада 5% лик иқтисодий тежамга эришилган. 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ресурсларни оптимал тақсимотини самарали ташкил этишда махсус мутахассис бирлигини жорий этиш таклифи Қўйлиқ КТҚТЗ амалиётига жорий этилган (Автомобил йўллари давлат қўмитасининг 2020 йил 23 мартдаги 45/78523-сон маълумотномаси). Жорий таклифларни тадбиқ этиш натижасида ресурслардан фойдаланишда 4,5 % лик тежамга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish