Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипова Мухаббат Матрасуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган композицион фуран-эпоксидли полимер материалларнинг самарали таркибларини ва улар асосида озиқ-овқат саноати машина ва ускуналари учун коррозиябардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2345.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сайибжон Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Эшмуратов Баходир Бешимович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Солиев Рустам  Хакимжонович, техника фанлари доктори, доцент; Адилов Равшан Эркинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган композицион фуран-эпоксидли полимер материалларнинг самарали таркибларини ва улар асосида озиқ-овқат саноати машина ва ускуналари учун коррозиябардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер ва органоминерал тўлдирувчиларнинг турига, таркибига ва нисбатига қараб модификацияланган композицион фуран-эпоксид полимер материаллари ва уларнинг қопламаларининг физик-механик хусусиятларининг ўзгариши қонуниятлари ва ультратовуш билан ишлов бериш режими ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган; 
маҳаллий хомашё ва машинасозлик саноатининг чиқиндилари асосида модификацияланган композицион термореактив фуран-эпоксид материаллари билан тўлдирилган композицияларини ультратовуш билан модификациялашнинг самарали икки босқичли усули ишлаб чиқилган;
органоминерал тўлдирувчиларнинг тури, таркиби ва нисбати, ультратовуш билан ишлов бериш режимларини композицияларнинг физикавий ва механик хусусиятларига таъсири қонуниятлари орқали, машинасозлик мақсадлари учун модификацияланган композицион термореактив фуран-эпоксид полимер материаллари ва коррозияга чидамли қопламаларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модификацияланган композицион термореактив фуран-эпоксид полимер материаллари ва уларнинг қопламалари юқори физик-механик хусусиятларга эга эканлиги ва агрессив муҳит таъсирида юқори коррозияга чидамлилиги аниқланган;
озиқ-овқат саноати учун машиналар ва ускуналарнинг ишчи органларида ишлатиш учун модификацияланган композицион термореактив фуран-эпоксид полимер материаллари ва улардан коррозияга чидамли қопламалар олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Модификацияланган композицион фуран-эпоксидли полимер материалларнинг самарали таркибларини ва улар асосида озиқ-овқат саноати машина ва ускуналари учун коррозиябардош қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
модификацияланган композицион термореактив фуран-эпоксид полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг янги таркиби «Гулистон экстракт ёғ» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 26 августдаги КС/3-820-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой саноати корхонаси қурилмалари диараторбакларнинг ишлаш муддатини 2-2,5 бараварга ошириш имконини берган;
модификацияланган композицион фуран-эпоксидли полимер материалларнинг самарали таркибларини ва улар асосида озиқ-овқат саноати машина ва ускуналари учун коррозиябардош қопламалар «Гулистон экстракт ёғ» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 26 августдаги КС/3-820-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой саноати корхонаси қурилмалари насосларининг ишлаш муддатини 1,5-2 бараварга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish