Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Дилдора Шухратиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «2 тур қандли диабетда жигар ноалкогол ёғ касаллиги: 2 тур НГТЛ ингибиторларининг жигар фаолиятига таъсири», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.РhD/Tib1350.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2 тур қандли диабет билан жигар ноалкогол ёғли касаллиги бирга келган беморларда 2 тур НГТЛ ингибиторларининг таъсирини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анкета сўровномаси, клиник лаборатор кўрсаткичларни киритиш билан мажмуавий скрининглаш асосида иккинчи турдаги қандли диабетда жигар касалликларини тарқалиши ва клиник шаклларини ўзига хосликлари асосланган;
антропометрик кўрсаткичлар ва лаборатория маълумотларини  корреляцион таҳлил қилиш асосида иккинчи типдаги қандли диабетда НАС ва НАСГ холатлари билан гликемия ва дислипидемия орасида боғлиқлик аниқланган;
яллиғланиш кўрсаткичларининг 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларда жигар ноалкогол ёғ касаллигининг ривожланиши ва кечишининг прогностик маркери сифатида асосланган;
иккинчи турдаги қандли диабетда жигар касалликларини даволашда 2 тур НГТЛ ингибиторларининг даво самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланиб, касалликнинг белгилари камайишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иккинчи турдаги қандли диабетда жигар ноалкогол ёғли касаллигини ташҳислаш ва 2 тур НГТЛ ингибиторларини таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккинчи турдаги қандли диабетда жигар ноалкогол ёғли касаллигини ташҳислаш ва даволаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «2 турдаги қандли диабетда жигар ноалкогол ёғли касаллигини ташҳислаш ва даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 8н-з/202-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иккинчи турдаги қандли диабет касаллигида жигар ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш ва самарали даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган; 
иккинчи тур қандли диабет билан хасталанган беморларда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташҳис қўйиш ва даволашда 2 тур НГТЛ ингибиторларини жигар фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали, Самарқанд вилоят эндокринология диспансери амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 08-09/13712-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши иккинчи тур қандли диабет билан хасталанган беморларда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташҳис қўйиш, касалликнинг ривожланиш хавфини ва оғирлигини башорат қилишга, шу билан бирга ногиронликни олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish