Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Санжар Қувондиқовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълимни бошқариш тизими маълумотларини таҳлил қилиш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2281
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Хужаёров Илёс Шералиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Таълимни бошқариш маълумотларини таҳлил қилиш моделларини лойиҳалаштириш, алгоритмларини яратиш ва MVC технологияcи асосида дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
катта ҳажмли маълумотларга ишлов бериш асосида таълимни бошқариш тизимлари буйруқларини шакллантиришга йўналтирилган функционал IDEF модели ва алгоритми ишлаб чиқиган;
квадратик дастурлаш масаласи орқали таълимни бошқариш тизимида дарс жадвалини шакллантириш ва имтихонларни ташкиллаштириш алгоритми ва дастурий модули ишлаб чиқилган;
MapReduce freamwork асосида ҳодиса ва сўровнома маълумотларини интеллектуал таҳлил қилишнинг гибрид модели ишлаб чиқилган;
Hyper-Threading технологияcи асосида катта маълумотлар массивини паралелл ишлов бериш алгорими ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
катта жамли маълумотларнига ишлов бериш асосида таълимни бошқариш тизимлари буйруқларини шакллантириш йўналтирилган функционал IDEF модели ва алгоритми асосида таълим жараёнини бошқариш учун ишлаб чиқилган дастури восита Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида таълимнинг кредит тизими жараёнини бошкаришда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021-йил 30-июнь №33-8/4738 маълумотномаси). Натижада таълим тизими ижтимоий-иқтисодий ривожи учун умумий хулосаларни шакллантириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва мос бошқарувчи қарорларни шакллантиришда масалан талабаларга спендия тайинлаш учун қонунчиликка асосан уларнинг ҳар бир фан доирасида баҳоларни таҳлил қилиш талаб қилинади. Бу ишни қўлда бажарилганида 3 кун вақт талаб қилса, тизим 5 дақиқада амалга оширган;
таълимни бошқариш тизимида дарс жадвалини шакллантириш ва имтихонларни ташкиллаштириш алгоритми ва дастурий модули  асосидаги дастурий мажмуаси «Registon Study» нодавлат таълим муассаси Учтепа филиалида ўқув курсларини ташкил қилиш ва бошқаришда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021-йил 30-июнь №33-8/4738 маълумотномаси). Натижада ўқув курси кузатувчиларининг ҳисоб варағини юритиш, турли аксияларин  ҳисоблашлар тизим орқали автоматлаштирилган ташкил қилиш жараёнга кетадиган вақтни 50% қисқартирган;
hyper-Threading технологияcи асосида катта хажмли маълумотларни паралелл қайта ишлаш учун гибрид алгоритм асосида ишлаб чиқилган дастурий модул Ўзбекистон халқаро ислом академияси таълимнинг кредит-модул тизимини бошқаришда жорий қилинган қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021-йил 30-июнь №33-8/4738 маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган гибрид алгоритм асосида катта ҳажмли маълумотлар массивига ишлов беришда вақт бўйича 6 марта самарадорликка эришилган;
MapReduce freamwork асосида ҳодиса ва сўровнома маълумотларини интеллектуал таҳлил қилишнинг гибрид модели дастурий мажмуаси «Developer Group» МЧЖ да ўқув курсларини ташкил қилиш ва бошқариш жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021-йил 30-июнь №33-8/4738 маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг курс мабойнида ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда дарсларга қизиқишлари мониторингини юритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish