Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломов Ойбек Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бозсув деривация канали сув оқимини ўтказиш иншоотларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1487.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Жонқобилов Улуғмурод Умбарович, техника фанлари доктори, профессор.
Сайидов Малик Темирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бозсув деривация каналидан сув оладиган ҳавзалараро ирригация каналининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бетон-полотно қопламали каналларни гидравлик ҳисоблари учун Шези коэффициентини аниқлашнинг эмперик формуласи ишлаб чиқилган. 
Чирчиқ-Бозсув деривация каналидан сувни Мирзачўл ҳудудига ташловчи Ҳавза ичида сув ташлаш каналнинг гидравлик самарадорлик ва ишончли ишлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
Чирчиқ-Бозсув деривация каналидаги сув ресурсларининг бир қисмини Мирзачўл ҳудудига ташловчи каналда содир бўладиган беқарор сув оқими ҳаракатининг стохастик модели ишлаб чиқилган.
Чирчиқ-Бозсув деривация канали сувини Дўстлик ва Жанубий Мирзачўл магистрал каналига ташлаш Ҳавза ичида сув ташлаш каналининг ишончли ишлаш ҳолатининг эҳтимоллик–статистика модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чирчиқ-Оҳангарон дарёлар ҳавзасидаги сув хўжалиги ва гидроэнергетика ҳолатининг таҳлили амалга оширилган. Ишончлилик назараяси усуллари асосида Бозсув деривация каналидаги Қуйи-Бозсув ГЭС-22 ва Қуйи-Бозсув ГЭС-23 нинг техник ҳолати ишончлилигининг  миқдорий характеристикалари аниқланган. Чирчиқ-Бозсув деривация каналидаги сув ресурсларининг бир қисмини Мирзачўл ҳудудига ташловчи каналнинг гидравлик самарадорлиги ва ишончлилик параметрлари асосланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги № 03/27-2445-сонли маълумотномаси).
Чирчиқ-Бозсув деривация каналидан Мирзачўл ҳудудига сув ташлаш схемасини асослаш бўйича  ишлаб чиқилган сув хўжалиги баланс тенгламаси ёрдамида сув ташлаш тизимининг сув хўжалиги баланси ҳисоби ҳамда деривация канали сувини Дўстлик ва Жанубий Мирзачўл магистрал каналларига ташлаш канали трассасининг ГАТ харитаси Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан сув ресурсларини бошқариш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги № 03/27-2445-сонли маълумотномаси).
Назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган Чирчиқ-Бозсув деривация каналидан сувни Мирзачўл ҳудудига ташловчи каналнинг гидравлик самарадорлик ва ишончли ишлаши мезонлари ҳамда Байес формуласи асосида Чирчиқ-Бозсув деривация каналидан сувни Мирзачўл ҳудудига ташловчи лойиҳавий каналнинг ишончли ишлаш ҳолатининг миқдорий баҳолаш усуллари  Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан сув ресурсларини бошқариш жараёнига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги № 03/27-2445-сонли маълумотномаси).
Диссертация доирасида эришилган деривация канали сув оқимини ўтказиш иншоотларининг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоблаш усулларини амалиётга жорий қилиниши натижасида Чирчиқ-Бозсув деривация каналида манбадан олинадиган сувга нисбатан 5-7 фоизга яқин сув ресурслари иқтисод қилинган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish