Sayt test rejimida ishlamoqda

Наимова Шоҳида Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоидли артрит, анкилозловчи спондилоартритларда буйрак зарарланишининг ўзига хослиги ва унинг реабилитацияси», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib.1880.
Илмий раҳбар: Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02..
Расмий оппонентлар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: Қуруқ иссиқ иқлим шароитида ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит касалликларида буйрак зарарланишини хавф омилларини ва унинг фоалиятини такомиллаштиришда реабилитация усулларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит беморларда  бўғим фаолиятини баҳоловчи  мос равишда ВАШ, DAS-28 ва BASDAI, BASFI индексларининг ортиши билан буйрак коптокча фильтрация тезлигини пасайиши орасида боғлиқлик аниқланган;
буйрак функционал зарарланиши субклиник кўрсаткичлари билан ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит беморларда касаллик давомийлигининг узайиши, фаоллик даражасининг ифодаланиши ва ёшнинг ортиши каби хавф омиллари ўртасида  корелляцион боғлиқликлар борлиги асосланган;
ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит беморлар сурункали буйрак касаллиги билан ассоциирланганда сурункали буйрак етишмовчилиги босқичига қадар стандарт даводан сўнг олиб бориладиган иқлимтерапия усули ва унинг самарасида уремик интоксикациясининг камайиши, асоратларгача бўлган даврини узайтириши, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига (∆HAQ≥0,80) ижобий таъсири асосланган;
базисли даво негизида уни тиклашга қаратилган муолажалар натижасида бўғим фаолиятининг тикланиши билан бирга буйракнинг фильтрацион ва концентрацион имкониятлари ҳисобланган коптокча фильрация тезлиги ва микроальбуминуриянинг ижобий ўзгариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит беморларида буйрак зарарланиши ўзига хос хусусиятларини ўрганиш буйича олинган илмий натижалар асосида: 
ревматоидли артритда буйрак дисфункциясини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Ревматоидли артрит билан хаста беморларда буйрак зарарланишини эрта аниклашнинг янги усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 12 апрелдаги  8н-д/131 - сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома ташхислаш сифатини ошириш, касалликнинг ривожланиш хавфи ва оғирлигини башорат қилиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
анкилозловчи спондилоартрит беморларида буйрак зарарланиши омилларини баҳолаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Анкилозловчи спондилоартритли  беморларда буйрак зарарланишининг эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 12 апрелдаги  8н-д/131 - сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этиш анкилозловчи спондилоартритли беморларда буйрак зарарланиш мезонлари ва даволаш негизида ундаги ўзгаришларни олдини олиш имконини берган;
танланган патологиялардаги сурункали буйрак касалликлари клиник лаборатор хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали ва Бухоро, Пешкў, Жондор туман тиббиёт бирлашмалари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 06 сентябрдаги 08-07/11349-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ревматоидли артрит ва анкилозловчи спондилоартрит беморлари орасида буйрак зарарланиши эрта ташхислаш аниқлигини оширишда, асоратларни камайтиришга, тиббиёт ходимларининг сурункали буйрак касаллиги, уларнинг хавф омилларини аниқлашга, ҳамда даволаш кўникмаларини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish