Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Камол Жумаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қари ва кекса ёшдагилар саломатлигини баҳолашда полидефицитли ҳолатни аниқлашнинг диагностик ва прогностик аҳамияти» 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Tib.465.
Илмий маслаҳатчи: Қаюмов Абдурахмон Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бабажанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баховаддинов Бурхониддин Баховиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Тўлабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кубан Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: қари ва кекса ёшдаги аҳоли саломатлигини баҳолашда полидефицитли ҳолатларнинг ташхисий ҳамда башоратловчи аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қари ва кекса ёшдагиларда кечадиган камқонликлар кўп омилли характерга эга бўлиб бир пайтда ҳаётий зарур микроэлементлар - темир, мис, рух ҳамда оқсил танқислиги билан кечиш хусусиятига эга эканлиги асосланган;
қари ва кекса ёшдагиларда полидефицитли ҳолат ривожланишида доимий яшаш жойи, тиббий-ижтимоий хавф омиллари, жинси, ёши ҳамда темир, мис, рух микроэлементлари кўрсаткичлари орасида кучли мусбат корреляцион боғликликлар мавжудлиги аниқланган; 
қари ва кекса ёшдагиларда учрайдиган сурункали касалликлардаги камқонликларда полидефицитли ҳолатни эрта аниқлашда мис ва рух микроэлементлари муҳим ташхисий маркёр эканлиги, ҳамда ушбу ёшдагиларда меъёрнинг чегара кўрсатгичларини белгилашда корреляцион боғликликлар асосланган;
сурункали инфекцион бўлмаган касалликлар мавжуд қари ва кекса ёшдагиларда камқонликлар ташхисотида трансферрин, ферритин, церулоплазмин С-реактив оқсиллар орасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган;
қари ва кекса ёшдаги кишилар организмидаги полидефицит ҳолатлар сурункали соматик касалликларга олиб келувчи хавф омили эканлиги ҳамда темир, мис, рух микроэлементлари танқислиги кўрсаткичлари башоратловчи мезон сифатида асосланган;
камқонлик мавжуд бўлган қари ва кекса ёшдагиларда микроэлементлар, оқсил танқислиги билан кечувчи полидефицитли ҳолатларни эрта аниқлаш орқали  уларда жигар, юрак-қон томир, ҳазм тизими сурункали касалликлари ривожланиши эҳтимоллигини башоратлаш ва ҳаёт тарзи сифатини яхшилаш имконини берувчи профилактик ёндашув чора-тадбирлари тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қари ва кекса ёшдагиларда полидефицитли ҳолатларни эрта аниқлаш,  аҳоли орасида ушбу касаллик ривожланишига олиб келувчи хавф омилларини баҳолаш, хавф гуруҳларини аниқлаш, олдини олиш ва башоратлаш йўлини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кекса ёшдаги беморларда микроэлементлар кўрсаткичлари ва полидефицит ҳолатни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Кекса ёшдаги беморларда микроэлементар ҳолатни назорат қилиш асосида полидефицитли ҳолатни башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 11 июндаги 8н-з/184-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кекса ёшдаги беморларда полидефицитли ҳолатларни башоратлаш тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;
қари ва кекса ёшдаги камқонлиги бўлган беморларда полидефицитли ҳолатни эрта ташхислаш  бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Камқонлиги бўлган қари ва кекса ёшдаги беморларда полидефицитли ҳолатни эрта аниқлашнинг нутрициологик жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 11 июндаги 8н-з/184-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қари ва кекса ёшдагилар орасида полидефицитли ҳолатларни эрта аниқлашнинг нутрициологик жиҳатларини аниқлаш имконини берган;
қари ва кекса ёшдагилар орасида полидефицитли ҳолатларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида олдини олишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Бухоро вилояти Бухоро, Ромитан, Ғиждувон, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмалари, Жондор туман кўп тармоқли поликлиникаси ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 23 августдаги 08-09/10760 - сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши қари ва кекса ёшдаги аҳоли орасида полидефицитли ҳолатлар олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш, асоратларни олдини олиш, даво самарадорлигини ошириш ҳамда шифохона шароитида даволаниш харажатларини 2 баробар қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish