Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиева Феруза Авазхановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,  ихтисослик  шифри (илмий даража  бериладиган фан тармоғи номи): «Қушторон ўсимлиги (Polygonum aviculare) асосида олинган янги дори воситалар фармакологияси», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.1.РhD/Tib492.
Илмий раҳбар: Файзиева Зиёда Тўраевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар)  номи,  ИК  рақами: Тошкент тиббиёт академияси. DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова  Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Мунира Жўрақуловна, биология фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Polygonum aviculare асосида олинган гемостат суюқ экстракти ҳамда қушторон настойкасининг фармако-токсикологик хусусиятларини турли тажриба моделларида кўриб чиқиш ва организм учун хавфсизлигини исботлаш ва уларни амалий тиббиётда қўллаш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қушторон настойкасининг  гемостатик фаоллиги   жағ-жағ суюқ экстракти билан таққосланган ҳолда каламушларда қон кетиш вақтини ва қон йўқотиш миқдорини сезиларли даражада камайтириши исботланган;
гемостат суюқ экстрактининг қон ивиш тизимини рағбатлантириши яъни  қон ивишининг I ва II босқичларига таъсир қилиб тромбопластин ва тромбиннинг ҳосил бўлиши ва фаоллигини ошириши аниқланган;
гемостат ва қушторон настойкасининг таъсир механизми тромбоцитлар адгезияси ва агрегацияси ҳамда тромбоцитларнинг ретрактил қобилияти билан боғлиқлиги кўрсатилган;
гемостат ва қушторон настойкаси организмга сурункали юборилганда  салбий таъсири юзага келмаганлиги ва гистологик тадқиқотларда тажриба ҳайвонларнинг ички органларида патоморфологик ўзгаришлар бўлмаганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Polygonum aviculare ўсимлиги асосида олинган гемостат суюқ экстракти гемостатик таъсирга эга бўлган потенциал восита сифатида баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган:
гемостат суюқ экстрактининг специфик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Гемостат суюқ экстрактининг специфик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил  22 декабрдаги 8н-д/253-сонли  маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома илмий тадқиқот лабораторияларида тажриба жараёнида гемостатик дори воситаларини таъсирини баҳолай олиш имконини берган;
қушторон настойкаси гемостатик таъсирга эга бўлган потенциал восита сифатида баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Қушторон настойкасининг гемостатик хусусияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-д/253-сонли маълумотномаси) Мазкур услубий тавсиянома тадқиқотларда гемостатик дори воситаларини хусусиятлари фаоллигини қисқа вақтда аниқ натижаларини олиш имконини берган;   
Polygonum aviculare ўсимлиги асосида олинган гемостат суюқ экстракти ва қушторон настойкасининг гемостатик таъсирини фармакологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Тошкент тиббиёт академияси фармако-токсикологик текширувлар марказий илмий тадқиқот лабораторияси ҳамда Ўсимлик моддалар кимёси институти фармакология ва токсикология лабораторияларини амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни  сақлаш  вaзиpлигининг 2021 йил 25 июндаги 08.09/6576-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши дори воситаларининг гемостатик таъсирига мукаммал баҳо беришга ва уларнинг гемостатик фаоллигини қисқа вақт давомида ва сифатли аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish