Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Дилноза Яшиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перименопаузал даврдаги аёлларда остеопорозни башорат қилишнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib.1119.
Илмий раҳбар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Шалина Раиса Ивановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Рўзиева Нодира Ҳакимовна, тиббиёт фанлари  доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот:Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: перименопауза даврида аёлларда остеопороз¬ни башорат қилиш ва унга эрта ташхис қўйишда қон зардобининг оптик зичлиги, биокимёвий маркерларнинг ўрнини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
перименопауза давридаги аёлларда ўзига хос ривожланишни аниқлашда қон зардобининг оптик зичлигини тавсифловчи, фациялар морфологик тузилмалари таркибининг ўта паст даражага эга бўлиши, радиал симмет¬рия¬ли тасвирларнинг кузатилмаслиги ва денситометрик кўрсаткичлар BMD (суяк¬нинг минерал зичлиги), BMC (суяк таркибидаги минерал модда¬лар миқ¬дори), суяк юзасининг майдони, T-score ва Z-score суяклар минерал зичлиги¬нинг пасайиши орқали намоён бўладиган клиник белгилар аниқланган;
перименопауза даврида остеопороз ривожланган аёлларнинг қонида эстрадиол, прогестерон гормонлари миқдорининг камайиши, ФСГ гормони¬нинг ошиши сабаб биокимёвий маркерлар, магний, кальцийнинг камайиши, ишқорий фосфатазанинг қондаги миқдори кўпайиши ва улар орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган; 
перименопауза даврида қоннинг оптик зичлиги, биокимёвий маркерлар, ишқорий фосфотаза, эстрадиол, прогестерон, магний, кальций элементлари¬нинг камайиши, денситометрия параметрлари ва ФСГ пасайиши остеопороз¬нинг ривожланишига олиб келиши асосланган;
перименопауза даврида остеопороз билан асоратланган аёлларда қон¬нинг оптик зичлиги, денситометрия ва гормонал, биокимёвий кўрсаткичлар мониторинги асосида остеопороз билан асоратланган аёлларга қараш, ўткази¬лаётган терапия самарадорлигини баҳолаш ва даволашнинг оптимал муддати ҳамда усулини танлаш тактикаси ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Перименопауза даври¬даги аёлларда остеопорознинг эрта диагностикасини прогноз қилишда қон зардоби оптик зичлиги ва биокимёвий маркерларнинг ўрнини аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
перименопаузал даврни бошидан кечираётган аёлларда ривожланувчи остеопорозни эрта аниқлаш мақсадида қон зардоби оптик зичлиги маълумотларидан фойдаланиш натижалари асосида ишлаб чиқилган “Климаксга ташхис қўйиш самарадорлигини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги 8н-р/175-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома климактерик ёшдаги аёлларда климаксни ўз вақтида аниқлаш ва хаёт сифатини яхшилаш учун аниқ тавсиялар бериш имконини берган; 
перименопауза давридаги остеопорозни биокимёвий маркёрларни аниқлаш натижалари асосида “Перименопауза давридаги остеопорозни олдиндан айтиб бериш ва олдини олиш мезонлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 8н-р/481-сон маълумотномаси). Бу услубий тавсиянома климактерик ёшдаги аёлларда остеопорозни ўз вақтида аниқлаш, беморларнинг ушбу контингентида атравматик синишлар даражасини қисқартириш имконини берган;
тадқиқот давомида касалликни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини  ошириш борасида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилоятидаги Бухоро шаҳар ва Бухоро тумани туғруқ кoмплeксларининг гинeкoлoгия бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 8н-д/51-сон маълумотномаси). Амалиётга татбиқ этилган натижалар остеопороз билан асоратланган аёлларда касалликни даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, касалликнинг асоратлари учраши ҳамда аёллар ўлими сонини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаёти сифатини яхшилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish