Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Анвар Мирзакбаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолига ихтисослаштирилган стационар тиббий ёрдамни ташкил қилишни такомиллаштириш хамда COVID-19 пандемияси шароитида ва унинг самарадорлигини ошириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib374.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ан Андрей Владимирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикада коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” шифохонаси каби марказларни ташкил этиш учун модел сифатида COVID-19 беморларига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт марказида беморлар ёппасига келиб тушганида COVID-19 коронавирус инфекцияси оғир турларида хавф гуруҳлар аниқланиб, реанимация ва интенсив даволаш ташкиллаштирилган ва ҳажми аниқланган;
интенсив даволаш тактикасини танлашга таъсир этувчи COVID-19 нинг салбий оқибатлари эҳтимоллигини прогнозлашнинг асосий предикторлари ва сабаб-оқибат боғлиқликлари исботланган;
COVID-19 шароитида стандартлаштирилган ёрдам кўрсатиш учун реанимация ва интенсив даволаш бўлимларига тақсимлашни таъминлаш учун бемор ҳолатини ва клиник кўринишларини эрта баҳолаш мезонлари ва тартиблаш тактикаси ишлаб чиқилган;
COVID-19ли беморлар ёппасига тушганида реанимация ва интенсив даволаш бўлимида касалликнинг оғир ва ўта оғир шаклларини даволаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
COVID-19 билан беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкиллаштиришни ишлаб чиқиш ва илмий асослашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги коронавирус инфекцияси COVID-19 билан беморларни олиб бориш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Янги коронавирус инфекцияси COVID-19 билан беморлар кўплаб келиб тушганида уларни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 8н-д/142-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш тизими фаоялияти сифатини яхшилаш, COVID-19 билан беморлар кўплаб келиш тушганида уларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш ва махсус асоратлар сонини камайтириш имконини берган;
COVID-19 билан беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкиллаштиришни ишлаб чиқишга оид илмий тадқиқотлар натижалар соғлиқни  сақлаш амалиѐтига, жумладан, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган Республика 1-сон Зангиота ва 2-сон Зангиота махсус шифохоналари, хамда Вирусология ИТИ амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22сентябрдаги 08-09/12756-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш тизимида хизмат сифатини яхшилаш, COVID-19 билан беморларга барча турдаги тиббий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш ва ҳажмини шакллантиришни такомиллаштириш, кўплаб беморлар келиб тушганида COVID-19 ни даволаш баённомасини ишлаб чиқиш хамда ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish