Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиев Шерали Намозовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металл кесиш дастгоҳларнинг техник ҳолатини баҳолаш усуллариниишлаб чиқиш», 05.02.07 – Машинасозлик машиналари, аппаратлари, агрегатлари ва қурилмалари ихтисослиги. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2102.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар:Умаров Толиб Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедов Жобирхон, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
металл кесувчи дастгоҳ техник ҳолати ва вибрацион характеристикалар орасида ўзаро боғлиқлик ўрнатиш асосида уларнинг техник холатини бахолаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шпиндел тугунларининг ривожланаётган нуқсонларни аниқлашни автоматлаштирилган маълумот йиғиш қурилмаларидан олинган маълумотлар тўпламидан фойдаланиш асосида бузмасдан диагностика қилиш усули ишлаб чиқилган; 
металл кесувчи дастгоҳлар тебраниш сигналларининг юқори частотали компонентларини спектрал таҳлили асосида дастгоҳларни монтаж ва таъмирлаш сифатини назорат қилиш усули ишлаб чиқилган;
белгиланган нуқталарда ва керакли частота диапазонларида қайд этилган тебраниш сигналларининг юқори частотали компонентларини таҳлил қилишга асосланган металл кесувчи дастгоҳ подшипник таянчлари техник ҳолатини вибромониторинг ўтказиш усули ишлаб чиқилган;
тебраниш кўрсаткичларини динамикасини хисобга олган холда айни пайтдаги подшипник таянчларининг холат даражасини аниқлаш имконини берувчи металл кесиш дастгохларининг таянч тугунларини техник ҳолатини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Металл кесиш дастгоҳларини ишончлилигини ошириш ва  техник ҳолатини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш учун олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
автоматлаштирилган маълумот йиғиш қурилмаларидан олинган маълумотлар тўпламидан фойдаланиш асосида шпиндель тугунларининг бузмасдан диагностика қилиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 02 мартдаги 02-06-07/2440-сон маълумотномаси). Натижада, режалаштирилган ва режадан ташқари таъмирлаш туфайли металл кесувчи дастгоҳларнинг ишдан чиқишини 1,2 марта камайтириш имконини берди;
металл кесувчи дастгоҳларни монтаж қилиш ва таъмирлаш сифатини назорат қилиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 02 мартдаги 02-06-07/2440-сон маълумотномаси). Натижада, дастгоҳларда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатларини – 20-22% га камайтириш имконини берди;
металл кесувчи дастгоҳларнинг вибромониторингини ўтказиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК НМЗ ИЧБ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 02 мартдаги 02-06-07/2440-сон маълумотномаси). Натижада, машинасозлик ускуналарининг ресурсини 12-15% га ошириш, унинг тўхтовсиз ва авариясиз ишлаши таъминланади. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish