Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиев Хусан Беркинбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрон ҳужжат элементлари мантиқий ва семантик боғланишини ажратадиган механизмлар бўйича ахборот ишончлигини ошириш», 05.01.02- Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/T1294
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманов Исроил Ибрагимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, професср; Сулюкова Лариса Фаритовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли табиатдаги ахборот ортиқчалигидан фойдаланишга асосланган ахборот ишончлигини оширувчи модел, алгоритм ва дастурий мажмуани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳужжат элементлари статистик, мантиқий, семантик, таркибий-технологик боғланиши ва концептлар муносабати сабабли, ҳосил бўлувчи ахборот ортиқчалигидан фойдаланувчи ахборот ишончлигини ошириш механизмларини яратиш илмий услубиятлари ишлаб чиқилган;
ахборот хатоларини аниқлаш ва тузатиш учун кетма-кетликда ишончли ва ишончсиз элементларга, сегментларга ажратувчи, эквивалентлик коэффициентини мувофиқлаштирувчи, назорат қилиш бўсағаси ва жамламаси ўлчамини оптималлаштирувчи алгоритмлар ишлаб чиқилган; 
ахборот хатоларини назорат ва тахрир қилиш масалаларининг умумий ва хусусий ечимлари, n-грамм шартли эҳтимоллар баҳосини берувчи услубият олинган, ҳамда кўп босқичли морфолигик ва таркиблаштирилган n-грамм таҳлилга асосланган механизмлар Фреймворк Сфинкс-4 технологияси муҳитида синтезлаштирилган; 
ахборот ишончлигини ошириш алгоритмларининг тизим самарадорлигига қўшган ҳиссаси хос мақсад функция ҳамда экстремал назорат чегаралари бўйича оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти бўйича олинган натижалар модел, алгоритм, дастурий мажмуа (ДМ), функционал модуллар ва дастурий воситалар асосида: 
электрон ҳужжат алмашиш тизимига кирувчи: имловий хатоларини аниқлаш ва тузатиш, керакли сўз луғатларини қидириш, таниш, синфлаштириш, идентификациялаш, ахборот ишончлигини табиий ортиқчалик асосида назорат қилиш функциялари Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси девонхона фаолиятида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 33-8/7849-сон маълумотномаси). Натижада ДМ таркибида ахборот ишончлилигини ошириш, информатив элементларни танлаш ва шакллантириш, ўзгарувчилар қийматини мослаштириш, ҳамда оптималлаштириш дастурий модулларининг қўлланиши,  ташкилот бир ойлик ҳужжати ва ахборотлари ҳажми бўйича ҳисобланганда сарфланадиган моддий харажат кўламини ўртача 20% қисқартириш имконини берган;
қидирув, таниш, кластерлаш дастурий модуллари ДМ таркибига синтезлаштирилган, ҳамда «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АЖ Самарқанд филиалида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 33-8/7849-сон маълумотномаси). Жорий қилинган ДМ, анъанавий визуал технологияга нисбатан ҳужжат ахборотини назорат қилишда аниқланган умумий вақтни 10% гача, хатоларни аниқлаш ва тузатиш ўртача вақтини 4,39 мин дан 3,3 мин гача, бир ҳужжатни қайта ишлаш вақтини 6 мин дан 1,5 мин гача камайтириши; ахборот ишончлигини уч тартибгача ошириши; ахборотга ишлов беришда мураккаблик ва харажат нархи қиймати коэффициентларини 7-8 маротобага камайтиради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish