Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Боходир Сувонқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари узоқ муддатли кредитларининг самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – Мoлия, пул муoмaлaси ва крeдит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1548.
Илмий раҳбар: Каралиев Турабой Маматқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахманов Зафаржон Яшинович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари узоқ муддатли кредитларининг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мижозларга узоқ муддатга бериладиган кредит қўйилмалари учун ўрнатиладиган фоиз тўловларини уларнинг манбаларига қилинган харажатлар асосида дефферинциал ставка асосида белгилаш асосланган; 
мижозларга берилаётган узоқ муддатли банк кредитларини уларнинг бизнес циклига тенг даврийликни эътиборга олиш таклифи этилган; 
мижозларга хорижий валютада берилаётган банк кредитларининг валюта курсларини ошишидан вужудга келадиган рискни мижоз ҳамда банк ўртасида тенг тақсимлаш орқали кредитлар самарадорлигини ошириш имконияти асосланган;
банк томонидан жисмоний шахсларга тақдим этилаётган ипотека кредитларини мижоз фаолият юритаётган корхона ёки ташкилот зиммасига рискни бир қисмини ўтказиш орқали банк томонидан берилаётган кредитларнинг қайтмаслик хавфини камайтириши таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари узоқ муддатли кредитларининг самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мижозларга узоқ муддатга бериладиган кредит қўйилмалари учун ўрнатиладиган фоиз тўловларини уларнинг манбаларига қилинган харажатлар асосида дефферинциал ставка асосида белгилаш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорт банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Агробанк” акциядорлик тижорт банкининг 2021 йил 4 мартдаги 11-1-15/310-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Агробанк” акциядорлик тижорат банкнинг “Бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда инобатга олиниб 2019-2020 йилларда мижозларга берилган узоқ муддатли кредитлардан олинадиган даромадни 161,1 млрд сўмга ортиши ва берилган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига олиб келган; 
мижозларга берилаётган узоқ муддатли банк кредитларини уларнинг бизнес циклига тенг даврийликни эътиборга олиш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банкнинг “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Агробанк” акциядорлик тижорт банкининг 2021 йил 4 мартдаги 11-1-15/310-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Агробанк” акциядорлик тижорат банк томонидан қўлланилиши натижасида 2019-2020 йилларда банкнинг мижозлар сони ортиб берилган узоқ муддатли кредитлар 818,2 млрд сўмга ошишига олиб келган;
мижозларга хорижий валютада берилаётган банк кредитларининг валюта курсларини ошишидан вужудга келадиган рискни мижоз ҳамда банк ўртасида тенг тақсимлаш орқали кредитлар самарадорлигини ошириш имконияти тўғрисидаги таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорт банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Агробанк” акциядорлик тижорт банкининг 2021 йил 4 мартдаги 11-1-15/310-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Агробанк” акциядорлик тижорат банкнинг “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган;
банк томонидан жисмоний шахсларга тақдим этилаётган ипотека кредитларини мижоз фаолият юритаётган корхона ёки ташкилот зиммасига рискни бир қисмини ўтказиш орқали банк томонидан берилаётган кредитларнинг қайтмаслик хавфини камайтириши таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорт банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Агробанк” акциядорлик тижорт банкининг 2021 йил 4 мартдаги 11-1-15/310-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Агробанк” акциядорлик тижорат банкнинг “Кредит сиёсати” ва “Стратегик ривожлантириш сиёсати”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish