Sayt test rejimida ishlamoqda

Соатова Нодира Бобохановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базаларини мустаҳкамлаш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1228.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Қахрамон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базаларини мустаҳкамлаш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг энг кам меъёрларини жорий этиш орқали маҳаллий бюджет даромадларини ошириш таклиф этилган;
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини ошириш (алкоголсиз ичимликлар учун белгиланган ставкаларни қўллаш) асосланган;  
тўлиқ амортизацияланган биноларни қайта баҳоланган (бозор) қиймати асосида солиққа тортиш механизми таклиф этилган;  
маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базаларини мустаҳкамлашда мол-мулк солиғи ва ер солиғи базалари таркибига темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, консервация қилинган кўчмас мулк объектларини киритиш ва улар учун пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базаларини мустаҳкамлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш ҳамда солиқ солишнинг адолатлилик тамойилини таъминлаш мақсадида қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг энг кам миқдорларини белгилаш орқали маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш тўғрисидаги таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32-2850-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий бюджетларга 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 100,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар келиб тушган. Амалдаги  тартибга нисбатан 1,5 баробарга кўпайиши таъминланган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини ошириш (алкоголсиз ичимликлар учун белгиланган ставкаларни қўллаш) бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32-2850-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида маҳаллий бюджетларга 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида қўшимча 23,3 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар келиб тушиши таъминланган;
тўлиқ амортизацияланган биноларни қайта баҳоланган (бозор) қиймати асосида солиққа тортишни амалиётга жорий қилиш ҳақидаги таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32-2850-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида қўшимча 35,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар маҳаллий бюджетларга келиб тушган; 
маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базаларини мустаҳкамлаш мақсадида мол-мулк солиғи ва ер солиғи базалари таркибига темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, консервация қилинган кўчмас мулк объектларини киритиш ва улар учун пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисидаги таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 06/04-02-01-32-2850-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида маҳаллий бюджетларга қўшимча 56,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар келиб тушиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish